Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Инспекция органлари томонидан Фарғона вилояти ҳудуди бўйлаб хатлов ўтказилди.
Хатлов натижасига кўра ҳозирги кунда вилоятда 90 та паррандачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида 2 млн 779 минг бош парранда парваришлаб келинмоқда. Юқорида айтиб ўтилган 90 та фермер хўжаликларининг 71 таси тухум етиштириш, 19 таси гўшт ва тухум етиштириш йўналишида самарали фаолият олиб боришмоқда. Вилоятдаги мавжуд паррандачилик фермер хўжаликларига паррандаларга сифатли озуқа базасини тубдан яхшилаш учун шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан 1 минг 65 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Жорий йилда Фарғона вилоятида паррандачилик йўналишини ривожлантириш ва аҳолига арзон парҳез гўшти етказиш учун жами 25 та лойиҳа режалаштирилган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 115 млрд 782 млн сўмни ташкил қилади. Шундан ташаббускор ўз ҳисобидан 95 млрд. 200 млн сўм ҳамда 4 млрд 246 млн сўм банк кредити ва 1 млн 586 минг АҚШ доллари хорижий кредит линияси хисобидан амалга оширилиши белгиланган. Шу билан бирга, лойиҳалар амалга ошиши натижасида ёшлар учун 115 та доимий янги иш ўринлари яратилади ва яна 2 млн. 40 минг бош паррандалар олиб келинади.
Бугунга қадар 18 та лойиҳа тўлиқ ўзлаштирилиб ва бунинг учун 80.7 млрд сўм маблағлар сарфланди, бундан, 2 млрд. 76 млн сўм банк кредити ва 1 млн. 626 минг АҚШ доллари хорижий кредит линияси ҳисобидандан кредит маблағлари ажратилди ҳамда 11 та лойиҳа тўлиқ ишга тушурилди. Мазкур лойиҳалар ўз вақтида ишга тушурилиши натижасида вилоятга 101 минг бош паррандалар олиб келинди ҳамда ёшлар учун 165 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Инспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилиши бўйича 17 та назорат тадбирлари ўтказилиб, натижада тегишли ваколатли органларга 2 та тақдимнома ва лойиҳаларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан 19 та огоҳлантиришлар киритилган.
Инспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан доимий назорат тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.
Инспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси