Инспекциянинг Риштон туман бўлими томонидан туманда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, наслчилик ишлари ҳамда ветеринария хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар устидан алоҳида назорат ўрнатилган.
Бўлим томонидан бугунги кунга қадар чорвачилик соҳасида қонунбузилиши ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиши билан бир қаторда, мазкур йўналишдаги фермер хўжаликларининг мавжуд муаммолари ва талабларининг бажарилишида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, Риштон туманида 2021 йилда чорвачилик соҳасини ривожлаштиришга оид давлат Дастури ижроси юзасидан 4 та лойиҳалар қабул қилинган бўлиб, ушбу лойиҳаларга жами 8 млрд. 700 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган, шундан 1 млрд. 350 млн. сўми ташаббускорлар томонидан 7 млрд. 350 млн. сўми банк кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳаларнинг 2 таси қорамолчилик ва қолгани эса балиқчилик ва қуёнчиликни ривожлантиришга қаратилган.
Таҳлил қилинаётган даврга қадар тумандаги 2 та чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан Германия давлатидан 90 бош наслли қормоллар олиб келиниши таъминланган.
Жумладан, тумандаги “Ихтиёр СМИК” фермер хўжалиги томонидан давлат Дастури доирасида 30 бош, “Ойбек Азиз чорваси” фермер хўжалиги томонидан эса 60 бош наслли қорамоллар олиб келиниши таъминланган.
Инспекциянинг Риштон туман бўлими томонидан ушбу фермер хўжаликларига банк кредитлари ва хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамоллар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан 162 млн. сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилишида амалий кўмак бериб келинмоқда.
Агроинспекция бўлими томонидан мазкур йўналиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилиши давом этади.
“Ўзагроинспекция”нинг Риштон туман бўлими