Ру Ўз O`z En

Фермер хўжалигига 64 мингдан зиёд наслли жўжалар келтирилди

11 Ноябрь 2020 2480

Паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва наслчилик ишлари бўйича назорат тадбирларини ўз вақтида амалга оширилиши натижасида “Навобод наслли парранда” кўп тармоқли фермер хўжалигида жорий йилнинг март-апрель ойлари давомида 88 минг 335 бош наслли жўжалар хорижий давлатлардан келтирилган эди.

Мазкур корхонада наслли паррандалар бош сонини кўпайтириш ва наслчилик ишларини янада такомиллаштириш мақсадида жорий йилни май-октябрь ойларида Венгрия давлатидан 64 минг 868 бош ROSS-308 наслли жўжалар келтирилиб, парвариш қилинмоқда.

Бир кунлик жўжалар Украиналик мутахассислар томонидан белгиланган муддатга карантинга олинди. Жўжалар 90 кун давомида парваришлангач, уларнинг тухумидан наслли парранда етиштириш йўлга қўйилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд туман бўлими томонидан наслли жўжаларнинг меъёрий ҳужжатлар асосида карантин қоидаларига риоя этилиши устидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда- дейди Инспекциянинг Самарқанд тумани бўлими чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича катта инспектори Хуршид Хуррамов. - Шунингдек, экспортёр давлатлар томонидан тақдим этилган жўжаларнинг ота-онаси наслини тасдиқловчи маълумотларнинг электрон базаси яратилди. Карантин муддати тугагач наслли парранда етиштириш бўйича ҳисоботлар базаси шакллантирилади.

Маълумот ўрнида: “Навобод наслли парранда” кўп тармоқли фермер хўжалиги йирик экспортёр корхоналардан бири саналади. Айни кунларда бу ерда 300 минг бош наслли парранда парваришланмоқда. Корхона томонидан ойига 2 миллион донадан ортиқ наслли жўжалар етиштирилиб, республикамизнинг қарийб барча паррандачилик корхоналарига етказиб берилмоқда.

Корхона филиаллари Андижон, Хоразм, Сурхондарё, Тошкент вилоятида ҳам фаолият юритмоқда. Дастлаб наслли жўжалар Германиялик ҳамкорлар томонидан етказиб берилган бўлса, бугунга келиб корхона қошидаги инкубация цехида жўжаларни очириш йўлга қўйилган. Хорижнинг замонавий ускуналари ёрдамида ҳар 100 та тухумдан 90-95 та жўжалар очиришга эришилмоқда.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан соатига 20 тонна парранда омухта еми ишлаб чиқарилиб мамлкатимиздаги паррандачилик корхоналари ва Афғонистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Фермер хўжалиги томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида 9,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, яна қўшимча жорий йил якунига қадар 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга йўналтириш режалаштирилмоқда.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

Text to speech