Ру Ўз O`z En

Ғалла мавсуми учун 4 млн. тоннадан ортиқ дон сақлаш сиғимига эга корхоналар рўйхати шакллантирилди

20 Май 2022 1390

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзагроинспекция” ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди.

Инспекция томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойларида жами 40 миндан зиёд профилактик тадбирлар ўтказилган бўлиб, соҳада қишлоқ хўжалиги ходимларига қонунбузилишларни олдини олиш, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилган.  

Жумладан, Дон ва дон маҳсулотларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларида қонунбузилиш ҳолатларини содир этилишини эрта олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида Республика ҳудудида фаолият юритиб келаётган 43 та “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхоналари ва 200 дан ортиқ хусусий дон корхоналарининг 360 нафар (мухандис-технолог, лаборатория бошлиғи ҳамда бухгалтерия ходимлари) моддий жавобгар шахслари билан семинарлар ўтказилди.

Профилактика тадбирлари жараёнида аниқ кўрсатмалар ва амалий чоралар кўриб борилиши натижасида тадбиркорлик субъектларида қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш дон хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя қилиш бўйича 172 та  содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатлари олди олинди ҳамда корхоналар томонидан давлат стандартлари талаблари асосида ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, халқимиз дастурхонига сифатли нон ва нон маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланмоқда.

Шунингдек, “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси бўйича республика ҳудудлардаги буғдойни сақлашга мос- ёпиқ сиғимларга эга дон қабул қилувчи хўжалик юритувчи субъектлари белгиланган талаблар асосида ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, 4 млн. тоннадан ортиқ дон сақлаш сиғимига эга корхоналар рўйхати шакллантирилди.

Бундан ташқари, тегишли ташкилот ва идораларга соҳада ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан 28 мингдан зиёд огоҳлантирувлар ва 1 793 та тақдимномалар киритилди.

847 та ҳолатда материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун судларга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Шунингдек, “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, ҳудудларда кластер корхоналари томонидан юқори сифатли уруғликларни тозалаш-саралаш, туксизлантириш ва дорилаш ишларининг бориши ғўза навлари кесимида таҳлил қилиб борилди.

“Уруғчилик тўғрисида”ги Қонун билан Инспекцияга берилган ваколатлар доирасида 2022 йил ҳосили учун 56 минг 38 тонна уруғлик чигитга мувофиқлик сертификати берилиши таъминланди. Шунингдек, 1 минг 933 тонна уруғлик чигитлар таҳлиллар давомида экишга яроқсизлиги аниқланиб, бунинг натижасида номувофиқ деб топилган уруғлик чигит тўдаларининг тарқатилишини ҳамда қарийб 38,6 минг гектар майдонга етказиладиган иқтисодий зарарнинг олди олинишига эришилди.

Шу билан бирга, 2022 йил ҳосилидан сифатли уруғлик дон етиштирилишини таъминлаш мақсадида республика бўйича 126 та туманда 3 208 та танловлардан ўтган фермер хўжаликлари, кластерлар, илмий тадқиқот институтлари ва Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли элита уруғчилик хўжаликларининг жами 90 минг гектар майдонларида бошоқли дон экинларининг 53 та навидан 280 минг тонна сифатли сара уруғлик дон тайёрлаш режалаштирилган.

Шунингдек, четга экспорт қилинган жами 4 минг 339 тонна, шундан 4 минг тонна буғдой, 339 тонна унлардан намуналар олиниб, таҳлил қилинди ва 171 та сертификатлар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизга импорт қилинган 321 минг 633 тонна, шундан 313 минг 43 тонна буғдой, 5 минг 353 тонна ун ва 3 минг 232 тонна бошқа турдаги дон маҳсулотларидан намуналар олиниб, таҳлил қилинди ва 844 та сертификатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-апрель ойларида жойларда 16 минг 162 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари давлат рўйхатига олиниб, трактор ва бошқа ўзиюрар техникаларга 11 минг 741 дона давлат рақам белгиси, 25 минг 469 дона техник паспорт, қишлоқ хўжалиги машина ва агрегатларига 6 минг 978 дона техник гувоҳнома берилган ҳамда 78 минг 953 дона техникалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилган.

Ўтган ҳисобот даврда Инспекция марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларига жами 456 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 360 таси кўриб чиқишга эришилган. 178 таси қаноатлантирилган, 181 тасига тушунтириш берилган. Шунинг баробарида 17 мингдан нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган.

 

Text to speech