“Ўзагроинспексия” нинг Жиззах вилоят бошқармаси мутахассислари ва Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси департаменти билан биргаликда “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖда давлат ресурси сифатида харид қилинган товар буғдойни хатловдан ўтказиш ҳамда “ноль”га тозалаш ишлари бориши назорат қилинмоқда.
Корхонада товар буғдойни хатловдан ўтказиш ҳамда “ноль”га тозалаш ишларини ташкил этиш учун моддий жавобгар шахс тайинланган. Ишлар комиссия иштирокида амалдаги низом йўриқнома ва қоидалар талаблари асосида олиб бориляпти.
Тозалаш ишларини тасдиқланган графикда белгиланган муддатларда тугатиши, ҳисоботларни ўз вақтида расмийлаштирилиши тўғрисида тегишли огоҳномалар берилган.
Ишни тўғри ташкиллаштирилганлиги сабабли 2025 йил 21 апрелга қадар хатлов ва “ноль”га тозаланадиган 97796 тонна буғдой донидан 50203 тоннаси хатловдан ўтказилган.
Назорат тадбирлари давом этади.
“Ўзагроинспексия” нинг Жиззах вилоят бошқармаси