Ру Ўз O`z En

Ғўза дефолиацияси ўз ниҳоясига етди, тадбирда 4 мингдан ортиқ ОВХ пуркагичлари қатнашди

16 Сентябрь 2021 1378

Жорий йилда республикада парвариш қилинаётган ғўза майдонларида уруғлик учун етиштирилган далалардан ташқари барча майдонларда дефолиация ишлари ўз муддатида ва сифатли якунланди.

Ғўзада асосий агротехник тадбирлардан бири бўлган дефолиация мавсумида республика бўйича қатнашиши белгиланган жами 4101 дона ОВХ пуркагичларнинг далада соз ҳолда ва тўхтовсиз ишлашини таъминлаш мақсадида Инспекциянинг Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудий бошқармалар ва туман бўлимлари техника назорати инспекторлари томонидан бу жараёнда бир қатор амалий ишлар бажарилиб, доимий назорат тадбирлари олиб борилди.

Хусусан, дефолиация ишларида қатнашадиган 4101 дона ОВХ пуркагичларни ва тракторларни мавсумга тайёрлаш мақсадида жойлардаги 134 та техника таъмирлаш масканларига йиғилиб, тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ўтказилган техник кўрик натижаларига кўра уларга талаб этиладиган эҳтиёт қисмлар ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг заҳираси етарлича яратилди ва носозлиги аниқланган трактор ва ОВХ пуркагичлар мукаммал таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, жойлардаги ҳудудий комиссиялар томонидан таъмирдан чиқарилган тракторлар ва ОВХ пуркагичлар якуний техник кўрикдан ўтказилиб, махсус сертификат асосида қабул қилинди ҳамда улар белгиланган график асосида отряд усулида далага сафарбар этилди.

Шу қаторида, дефолиация мавсумида ОВХ пуркагичларнинг далада бетўхтов ишлаши, уларнинг иш унумдорлиги бўйича ҳудудий бошқармалар ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан доимий назорат тадбирлари олиб борилиб, Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси томонидан мунтазам мониторинг юритилди.  

 Агроинспекциянинг Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси

Text to speech