Ру Ўз O`z En

Ғўза майдонларида агротехник тадбирлар ўтказилиши муҳим паллага кирди

8 Июнь 2022 1875

Айни пайтда пахта тўқимачилик кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари далаларида ғўза парваришида муҳим бўлган агротехник тадбирлар қизғин тус олган.

Бугунги кунда ғўза агротехникасида барча тадбирлар, жумладан қатор ораларини культивация қилиш, чуқур юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш, азотли ўғитлар билан озиқлантириш, ғўза зараркунандалари ва ҳашаротларга қарши кураш ишлари тизим асосида ташкил этилмоқда.

Албатта, ушбу агротехник тадбирларни сифатли ва ўз вақтида ўтказилаётганлиги натижасида ўтган бир ҳафта давомида “шоналаган” майдонлар 160-170 минг гектарга, “гуллаган” майдонлар эса 65-70 минг гектарга кўпайди.

Яна бир муҳим томони, Сурхондарё вилоятида 20 фоиз, Қашқадарё, Андижон вилоятларида 18-19 фоиз, Фарғона ва Наманган вилоятларида 10-13 фоиз ғўза майдонлари “гулга” кирганлиги қувончли ҳолдир.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлими инспекторлари томонидан ғўза майдонларида агротехник тадбирларнинг ўтказилиши мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Ўтказилган мониторинг тадбирларига кўра, республикада парвариш қилинаётган 1 млн 34 минг 223 гектар ғўза майдонларнинг бугунги кунда

204 минг гектари ёки 20 фоизи 5-6 барг ва 754,4 минг гектари ёки 73 фоизи шоналаш ҳамда 76 минг гектар ёки 7,4 фоизи гуллаш фазасида ривожланмоқда.

Шунингдек, ғўза қатор ораларига ишлов бериш ишлари бир кунда  106,2 минг гектар ёки 10 фоиз мавсум бошидан буён жами 3,9 марта;

чопиқ қилиш ишлари бир кунда 89,3 минг гектар ёки 9 фоиз жами 3,4 марта; чуқур юмшаткич билан ишлов бериш ишлари бир кунда 63 минг гектар ёки 6,1 фоиз жами 2 марта;

ғўзани баргидан озиқлантириш ишлари бир кунда 84,3 минг гектар  ёки 8 фоиз жами 2,6 марта;

ғўзани минерал ўғит билан 2-озиқлантириш ишлари бир кунда 476,5 минг гектар жами 796,8 минг гектар ёки 77 фоиз майдонда амалга оширилганлиги аниқланди.

Шу билан биргаликда, ғўзани касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида, бугунги кунда шира-трипсга қарши 1,7 марта биологик ҳамда 191,3 минг гектар ёки 18,5 фоиз майдонда кимёвий ишловлар ўтказилиб, ўргимчакканага қарши 698,5 минг гектар ёки 67,5 фоиз майдонда биологик ҳамда 67 минг гектар ёки 6,5 фоиз майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.

 "Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигида  агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бошқармаси

Text to speech