Ру Ўз O`z En

Ғўза майдонларини суғориш даврида сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш –жавобгарликка асосдир

11 Август 2021 2072

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021- йил 24- февралдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 - йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-5005-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 199-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзагроинспекциянинг» Тошкент вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларни кўллатиб суғориш, сувни зовурга ташлаб қўйишнинг ҳар бир ҳолатини фавқулодда ҳолат сифатида баҳолаб, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларига нисбатан қатъий таъсир чоралари қўлланилиб келинмоқда.

Хусусан, 2021 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларини суғориш давридан буён белгиланган тартибда ўтказилган назорат тадбирлари мобайнида жойларда жами 910 та, шундан 198 та ҳолатда суғориш ишларига етарли даражада сувчиларни жалб этмай, далада сувни қаровсиз қолдириш, 37 та ҳолатда сувларни тўғридан-тўғри коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш, 59 та ҳолатда ғўза майдонларини кўллатиб суғориб, сув исрофгарчилигига йўл қўйиш каби сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузиш ҳолатлари аниқланган.

Мисол учун, Оққўрғон туманидаги АБС “Оққўрғон агро кластер” МЧЖ 6-бригадасида, “Ғофуржон Дилноза”, “Қорасийроқ агро файз”, “Қобил Ағзам файз”, “Суюнбой Хамидулла”, Бекобод туманидаги АПК «Бекобод» УК 4-бригадасида, Қуйичирчиқ туманидаги “ТСТ агро СЛУСТEРМЧЖ 1-2-3 ва 5-бригадаларида, Чиноз туманидаги “Йўлдош ота” “Исамедов Ёқуб”, “Аширов Ислом Боғбон”, “Ахмедов Абдуқаюм”, ”Дониёр Ал Саид”, “Файзуллаев Иззатулла”, “Чиноз бетакрор элбурус боғи”, “Чиноз Юлдуз Бегимхон”, Бўка туманидаги “Боходир Иброхим агро файз”, “Илғор барака агро”, “Лочин чорвадор агро”, Пискент туманидаги “Асл табиат боғлари” МЧЖ, «Камолот» фермер хўжаликлари томонидан рухсат этилмаган жойлардан шартномасиз сув олиш, сувни коллектор-дренажларга оқизиш, экин майдонларини кўллатиб суғориш, сувни ўз ҳолига ташлаб қўйиш қаровсиз қолдирган ҳолатлари аниқланган.

Ўз навбатида, аниқланган ҳолатлар юзасидан вилоят бошқармаси ҳамда туманлар бўлимлари томонидан тартиббузарларга нисбатан 151 та ҳолат бўйича маъмурий, 141 та ҳолатда молиявий жарима санкциялари қўлланилди, 32 та ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судларга киритилиши таъминланди.

Шунингдек, 127 та ҳолатда жойлардаги тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида ёзма кўрсатма ва тақдимномалар киритилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир этилишини эрта олдини олиш мақсадида 460 та сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.

Бугунги кунда, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши бўйича вилоят бошқармаси ҳамда туманлар бўлимлари томонидан тизимли назорат олиб борилмоқда.

  

«Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилоят бошқармаси

бош инспектори B.Raxmatov

Text to speech