Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилади.
Шунга мувофиқ, “Ўзагроинспекция” ҳузуридаги Агросаноат мажуида хизматлар кўрсатиш маркази давлат унитар корхонаси томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ҳамда элита уруғчилик хўжаликларида 2020 йил ҳосилидан тайёрланган ғўзанинг 53 та навларининг 3 та авлоди (элита-83 та, R1-116 та, R2-52 та) дан жами 251 та уруғлик чигит намуналари нав муаллифлари ва оригинаторлар иштирокида баҳолашдан ўтказилди.
Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги элита уруғчилик хўжаликларида етиштирилган элита авлодли уруғлик чигитларнинг навдорлиги 93-98 фоизни ташкил қилган ҳолда 2-7 фоизгача бегона нав аралашмалари мавжудлиги аниқланди. Жумладан, элита авлодига мансуб 83 та нав намуналарининг 2 тасида, яъни Бухоро вилояти Вобкент тумани элита хўжалигида тайёрланган Бухоро-8 навининг навдорлик кўрсаткичлари 100 фоиз деб топилиб, стандарт талабига жавоб бериши қайд этилган бўлса, Қува туманидаги янги навлар уруғини дастлабки кўпайтириш билан шуғулланувчи элита хўжалигидан юборилган СП-Рашидон навида 93 фоизни, бегона нав аралашмалари 7 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида тайёрланган 4 та (ССБ К, Наманган-77, С-7303 ва Ан-519) нав намуналарининг навдорлиги 94 фоиз ёки 6 фоизга бегона нав аралашмаси мавжудлиги аниқланди (жадвал-1)
1-жадвал. Грунконтрол натижалари-2021.pdf
Бундан ташқари, 7 та намуналарда навдорлик-95 фоизни, 27 тасида 96 фоизни, 23 тасида 97 фоизни, 19 тасида 98 фоизни ташкил қилди.
Шунингдек, 1-авлодга мансуб уруғлик чигит намуналарида ҳам 3-7 фоизгача бегона нав аралашмалари мавжуд бўлиб, навдорлик 6 та намунада 93 фоиз, 22 та намунада 94 фоиз, 46 та намунада 95 фоиз, 27 та намунада 96 фоиз ва 15 та намунада 97 фоизга тенг бўлди (жадвал-2).
2- жадвал. Грунконтрол натижалари-2021.pdf
Районлашган ва янги ғўза навларининг 2-авлодга мансуб уруғлик чигит намуналарида эса бегона нав аралашмалари 5-7 фоизни ташкил қилгани ҳолда кўрсаткич 93-95 фоиз, 8 та намунада 93 фоиз, 30 та намунада 94 фоиз, 14 та намунада 95 фоизни ташкил қилди (жадвал-3).
3- жадвал Грунконтрол натижалари-2021.pdf
Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, 2022 йил ҳосили учун юқори сифатли ва сара уруғлик пахта хом-ашёси жамғариш мақсадида уруғлик майдонларда апробация кўригини сифатли ўтказиш, давлат андозаси талабларидаги нав тозалигини таъминлаш юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга кўрсатма берилишини таъминлаш бўйича мурожаат хати ва таҳлил натижалари юборилди.
Н.Исмаилов – Уруғлик пахта хом ашёси чигити етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи