Ру Ўз O`z En

"Ўзагроинспекция" томонидан ўтган олти ойда 115 мингга яқин техника мажбурий техник кўрикдан ўтказилди

26 Июль 2023 2663

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инспекция ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди.

 “Ўзагроинспекция” томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, хўжалик юритувчи субъектларда 5 508 та профилактика тадбирлари ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Бундан ташқари, инспекторлар томонидан 48 873 та мониторинглар ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 25 162 та огоҳномалар киритилган.

Жорий йилнинг олти ойи давомида жами 2 279 та текширишлар ўтказилган бўлиб, шундан, 324 таси тадбиркорлик субъектларида Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширилган.

Текширишлар давомида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан жами 4 987 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилган бўлса, 603 та ҳолат бўйича молиявий санкциялар ҳисобланган.

 Хусусан, 751 та тақдимномалар тегишли ташкилот ва идораларга киритилиб,  222 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш йўналишида сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат олиб борилиб, қонунбузилиш ҳолатларини эрта олдини олиш мақсадида жойларда 4 624 та амалий тадбирлар ўтказилди.

Ўзагроинспекция” ходимларининг амалий ёрдами билан 887 та ҳолатда сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилари ўртасидаги низоли ҳолатлар бартараф этилди, 1000 дан ортиқ ҳолатда сув таъминоти оғир бўлган  ҳудудлардаги сув истеъмолчиларига сув етказиб беришда кўмаклашилди, 472 та яроқсиз ҳолатга келган сув хўжалиги объектларидан беҳуда сув оқизиб юборилиши тўхтатилиб, жойларда 262 маротаба тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўқув амалий семинарлари ташкил қилинди

Шунингдек, жорий йил ҳосилидан уруғлик дон етиштириш учун 128 та туманда тузилган апробация комиссиялари томонидан уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўриги ўтказилишини мунтазам назорат қилиб борилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, Республика бўйича 3 минг 228 та  хўжаликларнинг 93 минг 442 гектар уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўриги ўтказилиб, шундан 80 минг 246 гектар ёки 86 фоиз майдон яроқли ҳамда 17 773 гектар ёки 14 фоиз майдонлар турли сабабларга кўра яроқсиз деб топилган. 

Шунингдек, Республика ҳудудларида 2023 йил пахта ҳосили учун

136 та пахта тўқимачилик кластер корхонлари ва 30 минг 116 та фермер хўжаликлари томонидан 1 млн. 12 минг майдонга чигит экиш ишлари амалга оширилди.

Ўзагроинспекция” томонидан жойларда чигит экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши бўйича мониторинг тадбирлари ўтказилиб,  3 минг 173 та фермер хўжаликларининг 22 259 гектар майдонида чигит экишда хато-камчиликлар аниқланди.

 Шунингдек, 2023 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича ўтказилган назорат тадбирлар давомида, 6 минг 393 та фермер хўжаликларида 54 минг 23 гектар майдонда белгиланган агротехник талаблар бузилганлиги маълум бўлди.

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан, соҳа раҳбарларига тақдимномалар ва огоҳлантиришлар киритилиб, ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди

Шунингдек, ёғ-мой корхоналарининг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2023-йилнинг 1-чи яримида жами 22 та (шундан 6 та корхона қайта текширилган) корхоналарда назорат тадбирлари ўтказилди.

Текширилган 22 та ёғ-мой корхоналаридан, 2 таси фаолияти эса қарорда белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини техник ҳолатини улардан фойдаланиш самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати устидан қатъий назорат ўрнатилиб, ўтказилган назорат тадбирлари ва мониторингларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузилиш ҳолатлари бўйича жами 2 минг 136 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Жорий йилнинг 1-яримида жами 16 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникалари давлат рўйхатига олиниб, трактор ва бошқа ўзиюрар техникаларга 15 152 дона давлат рақами белгиси, 54 623 минг дона янги ИД-карта (пластик) шаклдаги хужжатлар, жумладан 32 340 дона техник паспорт ва техник гувоҳнома, 22 минг 283 дона тракторчи-машинист гувоҳномаси берилган, 115 минг донага яқин техникалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилган.

Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш йўналишида Халқаро қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини рўйхатга олиш ташкилоти (ИCАР) талабларидан келиб чиқиб Республикада ягона чорвачилик субъектларини рўйхатга олиш бўйича электрон “Чорва модули” ишлаб чиқилди ва унда 171 тадан ортиқ индикатор кўрсаткичларини ўз ичига қамраб олган жами 19 минг 282 та субъектлар рўйхати шакллантирилди.

Республика бўйича келтирилган жами 87 минг 149 бош чорва , 1 млн. 17 мингга яқин бир кунлик наслли жўжа, 8 млн. 373 ярим минг дона наслли тухумлар ҳамда 10 бош наслли отлар ўрнатилган тартибда давлат реестрига киритилиши назорат қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан жорий йилнинг 1-чи яримида “Ўзагроинспекцияга жами 396 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан  306 таси кўриб чиқилган, 148 таси қаноатлантирилиб, 152 тасига тушунтириш берилган.

Бундан ташқари, “Ўзагроинспекция” томонидан жами 20 652 та жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган.

Text to speech