Ҳукуматнинг соҳага оид қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзагроинспекция" томонидан 2024 йил ҳосили учун давлат стандартлари талабига жавоб берадиган навли бошоқли дон экинлари уруғларини жамғариш, дон корхоналарига қабул қилиш ҳамда сақлашда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиниши назорат қилиб борилди.
Хусусан, Хоразм вилоятида уруғлик учун экилган майдонларда апробация ўтказилиши, дон топшириш, қабул қилиш ва сифатли сақлашни назорат қилиш бўйича Инспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш марказининг ҳудудий филиалларидан тегишли мутахассислари бириктирилди.
Вилоятда 2023 йил ғалла ҳосилидан экилган уруғлик ғалла майдонларида жами 73 та уруғчилик субъектларининг 1878,2 гектаридан 8000 тонна уруғлик олиш режалаштирилган бўлиб, ўтказилган апробация тадбирлари давомида вилоятнинг жами 2095 гектар, шундан, 75 та уруғчилик субъектлари(фермер хўжалик, ИТИ, Элита уруғчилик хўжалиги, кластер корхоналари)нинг 1868,6 гектар уруғлик майдони яроқли деб топилди ва 8000 тонна уруғлик дон қабул қилиниши белгиланди
Шунингдек, 2023 йил ғалла ҳосилидан вилоятда уруғлик ғалла етиштирувчи субъектларда ўтказилган апробация натижаларига кўра, мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб қўшимча равишда 17 та фермер хўжаликларининг 216,7 гектар майдони апробация хулосасига кўра яроқли деб топилди ва ундан 833,8 тонна уруғлик дон олиш белгилаб олинди.
Апробация тадбирининг қонунчиликда белгиланган талаблар асосида ўтказилиши ўрганилганда, бир қатор ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР аниқланиб, 73 та огохлантириш хатлари, 14 та ёзма кўрсатмалар ва 2 та (Янгибозор, Урганч) туман бош апробаторларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МжтКнинг тегишли моддалари билан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.
2024 йил ғалла ҳосили учун уруғлик донни қабул қилиниши бўйича 8 та уруғлик дон қабул қилиш масканларига жами 75 та уруғчилик субъектларидан 8000 тонна уруғлик дон қабул қилиниши режалаштирилган бўлса, бу кўрсаткич амалда 8032 тонна ёки 100,4 фоизга бажарилди.
Келгуси йил ҳосили учун қабул қилинган уруғлик дон тўдаларини Ҳукумат қарорларида белгиланган талаблар асосида сақланиши Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларининг соҳавий ходимлари томонидан тизимли равишда назоратга олинган бўлиб, аниқланган ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР юзасидан тегишли тартибда таъсир чоралари кўриб борилмоқда.
Х. Сабиров-“Ўзагроинспекция”нинг Хоразм вилоят бошқармаси