Ру Ўз O`z En

Ички бозор буғдой, ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминланади

7 Апрель 2022 2378

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 147-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор мазмун -моҳиятига кўра, “Ўздавзахира” қўмитаси томонидан Қозоғистон Республикасининг “Продовольственная контрактная корпорация” миллий компанияси акциядорлик жамияти ва буғдойни экспорт қилувчи бошқа корхоналаридан 2022 йил апрель — июль ойларида 100 минг тонна 3-синф буғдойни (бир қисми ун) етказиб бериш бўйича импорт шартномалари имзоланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, мазкур қарор доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш зарурати юзасидан асослантирилган таклиф киритади.

Импорт қилинган буғдой (ун) ва ўсимлик ёғи ҳажмлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифлари асосида биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилди.

Буғдой ва ўсимлик ёғи импорти бўйича тегишли рухсатномаларнинг қисқа муддатда расмийлаштирилишини таъминлаш  Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига юклатилган.

С.Зупаров, Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни  назорат қилиш бўлими бошлиғи                              

 

Text to speech