Ру Ўз O`z En

ИИБ ЙҲХБ ВА АГРОИНСПEКЦИЯ ҲАМКОРЛИГИ: ҚОИДАБУЗАРЛИК ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНМОҚДА

18 Август 2021 2519

Навоий вилоятидаги мавжуд мелиоратив, йўл-қурилиш машиналарининг техникавий ишлаши ҳамда трактор, ўзи юрар шасси ва трактор тиркамаларини йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари инспекторлари ҳамкорлигида рейд тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир «Ўзагроинспекция»нинг 2021 - йил 19 июлдаги 02/4-14-99-сонли хатига асосан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникалари ҳолати ва уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги устидан назоратни ташкил этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Ўзагроинспекция» ҳамкорлигида 2021 - йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси билан тасдиқланган.

Рейддан кўзланган мақсад йўлларда ҳаракатланаётган давлат рўйхати ва мажбурий техник кўрикдан ўтмаган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, талаб даражасида жиҳозлангани, техникавий фойдаланиш ҳамда йўлларда ҳаракатланишда ҳаракат ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини таъминлаш ҳисобланади.

Жумладан, Инспекциянинг Конимех туман бўлими ва ИИБ ЙҲХБ туман инспекторлари билан ҳудудда ўтказилган қўшма рейдда фуқаро Ж. М. бошқарувида бўлган т-28х4М русумли трактор тўхтатиб текширилганида тракторнинг олд ва орқа бурилиш ҳамда тўхташ чироқлари ишламаслиги, шиналари меъёридан ортиқ ейилган ҳолда бошқариб келинаётгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 112-моддаси санкцияси доирасида жарима жазоси тайинланди.  

Қизилтепа туманида ҳам мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг texnik ҳолатини назорат қилиш мақсадида Inspeksiyaning Қизилтепа туман texnika holati ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори ва ИИБ ЙҲХБ туман инспекторлари билан биргаликда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни қўшма рейдлар tashkil этилиб келинмоқда.

Белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида taʼminlash мақсадида ИИБ ЙҲХБ инспекторлари билан биргаликда туманнинг «Фурқат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қўшма рейд бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида айрим фуқароларга қишлоқ хўжалик texnikalarini ekspluatatsiya қилишда йўл қўйилган камчиликлари кўрсатилди. Jumladan, техниканинг узел агрегатларидан мой оқиши, кўрсатиш ва бурилиш chiroqlari кабелларини герметизация қилиш, ёнмайдиган chiroqlari лампочкаларини алмаштириш, traktorning тозалаш кабина қисмига пардалар тақиш, ўтиргичларни созлашдаги камчиликларни бартараф etish бўйича тушунтириш берилди.

Рейд давомида жиддий камчиликларга йўл қўйган механик ҳайдовчилар ҳам аниқланиб, уларга nisbatan тегишли maʼmuriy жарималар қўлланди.

 

«Ўзагроинспекция» вилоят бошқармаси

 матбуот хизмати

Text to speech