Пахта тўқимачилик ва ёғ-мой саноатининг асосий хом-ашё манбаи ҳисобланади. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида жорий йилда етиштирилган “оқ олтин” ни далалардан йиғиб-териб олиш жараёнида қарийб ўн мингга яқин теримчилар фаол иштирок этмоқдалар. Айни вақтда далаларда иш қизғин. Теримчилар бор ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб олишга астойдил бел боғлашган. Терим суратини оширишда, теримчиларга куч-ғайрат бағишлашда, айниқса, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг ташкил этилаётгани қўл келаётир.
Инспекциянинг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Рахмонов Гурлан тумани иккинчи сектор раҳбари ҳамкорлигида ҳудудлардаги пахта далаларида теримчилар билан учрашишди. Теримчилар учун яратилган шароитлар, терилган пахта учун ҳақ тўлаш ҳолати билан танишдилар, уларнинг таклиф ва шикоятлари эшитилди.
Теримчиларга куч-ғайрат тилаб, пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда жонбозлик кўрсатаётган фермер хўжалик ва отряд раҳбарлари ҳамда теримчиларга ташаккур билдирилди. Жами 30 та илғор теримчиларга совғалар ва совринлар топширилди. Ушбу тадбирдан теримчилар янада меҳнатга руҳландилар.
“Ўзагроинспекция”нинг Хоразм вилояти бошқармаси ахборот хизмати