Ру Ўз O`z En

Инспекцияда байрам муносабати билан “Янги Конституция –бахтимиз қомуси” номли тадбир ташкил этлди

7 Декабрь 2023 1667

Бугунги кунда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31-йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз. Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў - эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир.

Шу муносабат билан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Инспекция бошлиғи Аброл Вахабов бошчилигида ўтган тадбирда Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Абдуллоҳ Низомов эксперт сифатида иштирок этиб, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни ва унга киритилган ўзгартиришлар, Бош қонунимизнинг ўзига хос хусусиятлари, аввалги Конституциядан фарқли томонлари ҳақида атрофлича сўз юритди.Инспекция бошлиғи А. Вахабов йиғилганларни байрам билан қутлар экан, Инсон қадри улуғланган янги Ўзбекистонда фуқароларнинг давлатдан розилигини таъминлашдек муҳим вазифани виждонан адо этиши, белгиланган қонун-қоидаларга асосан ўз хизмат вазифамизни сидқидилдан ҳалоллик билан бажариши Конституция олдидаги фуқаролик бурчимиз эканлигини таъкидлади.

таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган конституциявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш барча соҳаларда “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, ижтимоий давлат ва жамият ҳаётини “инсон – жамият – давлат” деган тизимга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини беради. Шу боисдан, янги таҳрирдаги Конституция ижросини тўлиқ таъминлаш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифасидир.

Шунингдек, тадбир давомида "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан соҳа ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ ёш фаоллар ва мутахассислар Инспекция бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Х. Шадиева, Инспекция бошлиғи матбуот котиби

Text to speech