Ру Ўз O`z En

Пахта ва ғаллада сифатли уруғлик дон -келгуси йил ҳосили гаровидир

13 Август 2024 973

Хабарингиз бор, Республика бўйлаб қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш, майдонларда апробация кўригини ўтказиш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича ўқув-амалий семинарлар доимий ташкил этиб борилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Хоразм вилояти Янгибозор туманида фаолият юритиб келаётган «Хоразм фахри» фермер хўжалигида уруғлик ғўза майдонларида дала апробация кўригини ўтказилиши ва Урганч туманида фаолият юритиб келаётган «Хоразм нурли замин» фермер хўжалигида уруғлик дон тайёрлаш бўйича ташкил этилди.

Семинарда уруғлик пахта апробациясини ўтказишга масъул бўлган туманлар апробаторлари, бош апробаторлар ёрдамчилари, олим апробаторлар ҳамда "Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларидаги соҳага масъул бўлган мутахассислар иштирок этишди ҳамда ўзларининг тегишли кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтишди.

Жорий йилги ғалла ҳосилидан вилоятда уруғлик буғдойнинг та селекцион навларидан авлодлари бўйича жами 7 минг 735 тонна уруғлик дон жамғарилди.

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот етиштиришнинг асосий негизи уруғликка боғлиқ бўлиб, сифатли уруғлик етказиб бериш замирида уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсаткичларининг давлат андозалари талаблари даражасида бўлиши алоҳида аҳамият касб этади.

Вилоятда мавжуд та уруғликни қайта ишлаш цехларида 2025-йил ҳосили учун уруғлик донни саралаш, дорилаш, қадоқлаш ҳамда сертификатлаш ишлари Инспекция томонидан назоратга олинган бўлиб, бугунги кунда мазкур цехларда уруғлик донни тозалаш-саралаш ва дорилаш ишлари бошлаб юборилди.

2025 йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик донни қайта ишлаш — тозалаш, саралаш, дорилаш ва экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаш ишларини қонунчилик талаблари асосида ташкиллаштирилиши юзасидан қайта ишловчи корхона раҳбарларига тегишли тартибда огоҳлантириш хатлари берилди.

Бундан ташқари, жорий йилда ўтказилган тендер танловларида ғолиб деб топилган 154 нафар фермер хўжаликларининг 8 минг 841 гектар уруғлик майдонларида ғўза парвариши олиб борилиб, вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган серҳосил Меҳнат, Хоразм-150 ва Хоразм-127 каби ғўза навларининг оригинал, элита ва авлодли уруғликларидан уруғлик пахта жамғарилиши режалаштирилган

Бугунги кунда "Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан барча турдаги уруғлик етиштирувчи субъектларга ва бош апробаторларга қонунчилик талабларига риоя қилиниши юзасидан тегишли тартибда огоҳлантириш хатлари киритилиши таъминланди.

Келгуси йил ҳосили тақдирини белгиловчи уруғлик апробацияси тадбирлари Инспекция томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, аниқланган қонунбузарликлар юзасидан тегишли тартибда таъсир чоралари кўрилиши таъминланади.

Х.Собиров- Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилишини назорат қилиш шўбаси бошлиғи

 

Text to speech