Ру Ўз O`z En

Навоийда ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экилмоқда

17 Июль 2023 2620

Республикамиз аҳолисини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва фермер хўжаликлари иқтисодини мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йили Навоий вилоятида ғалладан бўшаган жами 33 минг 250 гектар майдонларда такрорий экин сифатида экиш кўзда тутилган.

Мавжуд ерларнинг 1 минг 395 гектарга сабзавот, 355 гектарга полиз, 1 минг 923 гектарга мойли, 7 минг 414 гектар дуккакли, 5 минг гектар шоли, 10 минг 945 гектар озуқа экинлар ва 6 минг 215 гектар тариқ экинлари экилиши режалаштирилган.      

Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан, такрорий экин сифатида экилиши лозим бўлган экин ер майдонларининг экиш ишларига тайёрланиши, экиладиган майдонлар учун сарфланадиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини фермер хўжаликлари, кластер ва бошқа корхоналарга ўз вақтида етказиб берилиши юзасидан фермер хўжаликлари ва деҳқонларга амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Бундан ташқари, бўлимнинг вертикал тизимидаги инспекторлар томонидан фермер хўжаликлари, кластер ва бошқа корхоналарга қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини сертификатлаб экилиши келгусида экинлар экилган майдонлардан юқори ҳосил олиш имкони мавжуд бўлиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.                          

Шунингдек, “Ўзагроинспекция” ваколати доирасида мувофиқлик ва фитосанитария сертификатлари мавжуд қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини реализация қилиниши, стандарт талаблари асосида сақланиши назорат қилиниб борилмоқда. Сертификатсиз уруғликларни тарқатилиши ёки экилишига йўл қўйган хўжалик субъектлари тегишли тартибда огоҳлантирилмоқда.                                

Жорий йилнинг 16 июль ҳолатига экилиши кўзда тутилган майдонларнинг 32 минг 574 гектари (98%) да экиш ишлари якунланди. Республикамиз ҳудудларида, келгуси йил ҳосили учун уруғлик мақсадларида экиладиган картошка майдонлари инспекторлар томонидан алоҳида назоратга олиниб, келгусида уруғлик мақсадлари учун экилган картошка майдонларини апробация қилиниши ва ундан яроқли деб топилган уруғлик майдонларидан сифатли юқори авлодли уруғликларни жамғарилиши ҳамда сақланиши назорат қилиб борилади.                                                                                   

ДРашидова, "Ўзагроинспекция" Навоий вилоят бошқармаси

Text to speech