Ру Ўз O`z En

Инспекция томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари кўрсаткичлари ошиб бормоқда

26 Март 2024 385

Маълумки, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳолатини назорат қилиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш "Ўзагроинспекция"нинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Ҳукуматнинг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентида Давлат хизматлари кўрсатиш тартиблари белгиланган бўлиб, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга Инспекция томонидан кўрсатиладиган 6 турдаги давлат хизматларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланиш имкони яратилди.

Хизмат турлари қуйидагилар:

Ø Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш (https://my.gov.uz/uz/service/842);

Ø Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш (https://my.gov.uz/uz/service/846) ;

Ø Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома олиш (https://my.gov.uz/uz/service/849);

Ø Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқариш учун ариза юбориш (https://my.gov.uz/uz/service/847);

Ø Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш (https://my.gov.uz/uz/service/860);

Ø Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш (https://my.gov.uz/uz/service/861).

Ушбу хизматларнинг ишга туширилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг Инспекцияга келиб ўтирмасдан, мурожаатларни электрон жўнатиш, шунингдек, айрим хизматлардан реал вақт режимида электрон фойдаланиш имконияти яратилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жисмоний ва юридик шахслар томонидан 23 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар ижроси ўз муддатида  таъминланди.

Инспекциянинг Техникалар ҳолатини назорат қилиш бошқармаси

Text to speech