Ру Ўз O`z En

"Инспекция бошлиғи кубоги" ғолиблари аниқланди

26 Май 2022 1607

Давлатимиз раҳбарининг Фармони билан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда спортнинг бир неча турлари устувор этиб белгиланган.

Хусусан, ушбу Фармон доирасида спортнинг стол тенниси тури бўйича Агроинспекция тизимда фаолият олиб борувчи ходимлар ўртасида уч босқичда спорт мусобақалари ташкил этилди.

Бугун, 26 май куни ташкил этилган финал мусобақаларида 3-ўрин Хоразм вилояти Қўшкўпир туман бўлими пахта хом ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори Абдуллаев Абдулазиз Алимбой ўғлига,

2- ўрин Марказий аппарат Кадрлар бошқармаси катта инспектори Ўтбосаров Улуғбек Ўктам ўғлига,

фахрли 1-ўрин шунингдек "Инспекция бошлиғи кубоги" Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани бўлими Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича катта инспектор Матиякубов Сарвар Махмудовичга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан кубок, диплом ва белгиланган пул мукофотлари топширилди. 

Тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати 

 

 

Text to speech