Ру Ўз O`z En

Инспекция Марказий аппаратида бўлиб ўтган спорт тадбирининг шахмат, шашка йўналиши ғолиблари тақдирландилар

18 Апрель 2022 1505

Аввал хабар берганимиздек, Агроинспекция марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ "Ёшлар ОИВ инфекциясига қарши" шиори остида "Ўзагроинспекция" марказий аппаратида ходимлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

 

Мусобақада Марказий аппаратнинг 40 дан ортиқ ходимлари иштирок этдилар. Ғолиблик учун даъвогарлар ўртасидаги баҳс қизғин ва муросасиз кечиб, спортнинг Шахмат йўналишида 1-ўрин Дон экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими бошлиғи - Ш. Хайитовга;

2-ўрин Хат ва ҳужжатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи- Ш. Бўроновга

 3-ўрин Молиялаштириш ва хўжалик бошқармаси етакчи мутахассиси  Э. Нишоновларга насиб этди.

Спортнинг Шашка тури бўйича ғолибликни Хат ва ҳужжатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи- Ш. Бўронов ( 1-ўрин) ;

2-ўрин Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Қ. Абдужаппаров;

3-ўринни Молиялаштириш ва хўжалик бошқармаси I-чи тоифали мутахассиси Ж.Панжиевлар қўлга киритдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу йилги мусобақаларда Инспекциянинг аёл ходимлари ҳам эркаклар билан тенгма-тенг баҳс олиб бордилар ва мусобақанинг "Энг фаол иштирокчи" номинациясига лойиқ кўрилди. Шашка бўйича “ Энг фаол иштирокчи” рағбатлантирувчи мукофотига Пахта хом-ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош инспектори Ш.Мамадалиева, Шахмат йўналишида “Энг фаол иштирокчи” мукофотига Жамоатчилик билан алоқалар бўлими катта инспектори Г. Гандажевалар лойиқ деб топилди

Ғолибларга Инспекция раҳбарияти ва Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Х. Шодиева бошчилигида уюшма томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Келгусида, бу каби спорт тадбирларини Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармаларини ҳам  қамраб олган ҳолда  Республика миқиёсида ўтказиш режаси бор.

Тадбирдан лавҳаларни бу ерда кўринг 

“Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати

 

 

Text to speech