Ру Ўз O`z En

Инспекция органлари томонидан Қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилигини назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар

1 Февраль 2022 1573

Республика аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланишида Уруғчилик тармоғи ўта муҳим стратегик ўрин эгаллайди.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот олиш мақсадида уруғчилик соҳасини давлат томонидан назорати алоҳида аҳамият касб этишини ҳисобга олиниб, Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида” ги Қонуни билан Инспекция органларига уруғчилик соҳасини назорат қилиш мақсадида кўпгина вазифа ва ҳуқуқлари белгилаб берилган.

Шу сабабли республикада истеъмолчиларни кафолатланган уруғликлар билан таъминлаш мақсадида 2021 йилда Инспекциянинг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бошқармаси, ҳудудий бошқармалар ҳамда туман бўлимларида уруғчиликни назорат қилувчи жами 192 та инспекторлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ўтган 2021 йил давомида Инспекция органлари томонидан Ўзбекистон республикасининг Қонуни 1 та, Ўзбекистон республикаси Президентининг қарорлари 6 та, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари 9 та ва 11 та тасдиқланган йиғилиш баёнларида қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилиги соҳасида юклатилган вазифалар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминланиши юзасидан ишлар ташкил қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2018 йилдаги ПҚ-3683-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудудларда қарор билан белгиланган тартибга амал қилинмасдан бошоқли дон экинлари навларини вилоятларда 13 тадан 32 тагача, туманларда эса 7 тадан 20 тагача ҳамда ғўза навлари вилоятларда 6 тадан 9 тагача, туманларда эса 3 тадан 5 тагача хўжаликларда эса 2-3 тадан навлар экилганлиги аниқланган.

Мазкур тартибнинг бузилиш ҳолатлари асосан Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Наманган Тошкент, ва Фарғона вилоятларида йўл қўйилган.

Шунингдек, Республика ҳудудларида уруғлик дон етиштирувчи хўжаликларни аниқлаш бўйича ўтказилган танловларда жами 1 206 та ҳолатда Низом талаблари бузилиши ва унга риоя қилинмаганлиги аниқланган.

Хусусан, 12 та ҳолатда танловларнинг белгиланган муддатларда ўтказилмаганлиги, 48 та ҳолатда фермер хўжаликларининг нотўғри танлаб олиниши, 515 та ҳолатда баҳолаш мезонларининг бузилиши ҳамда 631 та ҳолатда талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар маълум бўлган бўлса, 48 та ҳолатда эса хўжаликларни нотўғри танланганлиги аниқланган.

Шунингдек, 2021 йил ҳосили учун сифатли сара уруғлик тайёрлаш мақсадида 3 минг 777 нафар хўжаликларнинг 121,3 минг гектар уруғлик пахта, 3 минг 172 нафар хўжаликларнинг 93,6 минг гектар уруғлик ғалла, 310 нафар хўжаликларнинг 4,9 минг гектар уруғлик шоли ва 3 минг гектар уруғлик картошка майдонларида дала апробация кўриги Низом талаблари асосида тўғри ўтказилиши назорат қилиб борилди.

Олиб борилган назорат тадбирлари давомида, уруғлик талабларига жавоб бермайдиган 20,3 минг гектар уруғлик пахта, 17,7 минг гектар уруғлик ғалла, 857 гектар уруғлик шоли ва 86 гектар уруғлик картошка майдонлари аниқланиб, ушбу майдонларда экилган экинларнинг уруғликларини келгуси йил ҳосили учун уруғлик сифатида жамғаришга яроқсиз деб топилиб, уруғчилик мақомидан чиқарилиши таъминланди.

Шу билан бирга, уруғчилик субъектларида 2021 йил ҳосилидан

155,1 минг тонна уруғлик пахта хом-ашёси, 272,2 минг тонна уруғлик дон, 39,5 минг тонна уруғлик картошка ва 16,5 минг тонна шоли уруғликлари жамғарилиши ҳамда уруғлик тайёрлаш цехлари томонидан уруғликларни саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ишлари ҳам мунтазам равишда назорат қилиб борилди.

Натижада уруғлик чигит 63 минг 732 тонна, уруғлик бошоқли донни 281 минг 032 тонна, картошка уруғлиги 17 минг 5 тонна ҳамда

Соя 4 минг 500 тонна, Маккажўхори 2 минг 500 тонна, Шоли 289 тонна, Кунгабоқар 176,7 тонна ҳамда 102 тоннадан ортиқ бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларни мувофиқлик сертификати асосида реализация қилиниши назорат қилиб борилди.

Бундан ташқари, 2021 йилда тайёрланган 1 минг 798 тонна уруғлик чигит, 6 минг 794 тонна уруғлик дон, 101 тонна уруғлик картошка экиш учун яроқсиз эканлиги аниқланиб, ушбу уруғликларни қишлоқ хўжалиги корхоналарига тарқатилишини олди олиниб, натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарига етказиладиган катта миқдордаги иқтисодий зарарнинг олди олинишига эришилди.

Юқоридагилар юзасидан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида жами 24 462 та назорат тадбирлар ўтказилган бўлиб, шундан, 14 928 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Ушбу аниқланган қонунбузарликни келгусида такрорланишининг олдини олиш мақсадида соҳага алоқадор корхона ва ташкилотларга 1 598 та тақдимнома ва 12 121 та ёзма кўрсатмалар киритилиши таъминланди.

Шунингдек, мансабдор шахсларга нисбатан 1 112 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 19 443 та жисмоний ва юридик шахсларга огоҳлантиришлар берилди.

Қонуний қарор қабул қилиш учун суд, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига 743 та материаллар юборилган.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилик соҳасида 2021 йилда  қабул қилинган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябридаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 641-сон Қарори қабул қилиниб Қарор билан қишлоқ хўжалик экинлари уруғлик етиштирувчи, қайта ишловчи ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳамда уруғларнинг сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши назарда тутувчи 5 та низомлар тасдиқланди.

“Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда мазкур тасдиқланган низомлар ижроси юзасидан соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилик соҳасида давлат сиёсатининг ижро қилиш бўйича назорат фаолияти олиб борилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Инспекция органлари томонидан 2022 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, уруғчилик хўжаликларини аниқлаш, уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилинишини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши режали назорат қилиш механизми белгилаб олинди.

 

М.Курбанбаев,  Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бошқарма бошлиғи                            

 Ш.Хайитов, Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи                                                    

 

Text to speech