Юртбошимизнинг жорий йил 23 августдаги Мамлакатимизни ҳар томонлама шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизни «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонига биноан бугун 30 августь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Марказий аппарт ходимларининг бир гуруҳи тақдирланди.
Шу муносабат Инспекция анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда инспекция раҳбарияти, марказий аппарат ходимлари, тизим фаҳрийлари иштирок этди.
Тадбир аввалида Инспекция раҳбари Аброл Ваҳабов сўзга чиқиб, барчани қутлуғ айём билан самимий табриклади.
Таъкидландики, шарафли, масъулиятли вазифаларни амалга оширишда, Президент таъбири билан айтганда, “ўзини қийнаб”, давлат учун, халқ хизмати учун бор кучини аямайдиган “Ўзагроинспекция” ходимларининг ҳам тинимсиз изланишлари бугунги энг азиз байрамимизни ёруғ юз билан нишонлашга сабаб бўлмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Инспекция жамоаси юртдошларимизни Мустақиллигимиз байрами муносабати билан чин дилдан табриклайди. Уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда хонадонларига тинчлик - хотиржамлик, файзу - барака тилайди.
Инспекциянинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими