Бугун, 29 июль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Марказий аппаратида Инспекция Маънавият ва маърифат кенгашининг 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар натижалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш зум платформасида ташкил этилиб, маънавий-маърифий ишлар бўйича инспекциянинг ҳудудий бошқармалардаги масъуллари иштирок этишди.
Инспекция бошлиғининг Маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Гулҳаё Иргашева томонидан олиб борилган йиғилишда, кун тартибидаги:
Инспекция тизимида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2021 йил учун “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси аҳволи;
Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарори билан тасдиқланган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда Инспекция бошлиғининг 2021 йил 16 февралдаги 8-ум-сон “Инспекцияда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Агроинспекция Матбуот хизмати