Ру Ўз O`z En

Инспекцияда хотин-қизлар эъзозда

3 Август 2022 1849

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда маданий-маърифий йўналишдаги тадбирларнинг ҳам ўрни ва аҳамияти, айниқса беқиёсдир. Бу борада “Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилояти бошқармасида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда бошқарманинг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ташаббуси ва бошқарма бошлиғининг қўллаб-қувватлаши билан тизимда меҳнат қилаётган 15 нафар хотин-қиз учун Шаҳрисабз шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

- "Ҳозирда бошқарма ва унинг Деҳқонобод, Нишон, Муборак, Миришкор, Қарши, Яккабоғ ва Шаҳрисабз тумани бўлимларида 15 нафар хотин-қиз фаолият юритади" , - дейди бошқарманинг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раиси Дилдора Хайриева. - Бугунги кунда хотин-қизларни қанчалик ижтимоий қўллаб-қувватласак, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилсак, муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб, ижтимоий-маиший шароитларини яхшиласак, жамият ҳам шунчалар юксакликка кўтарилади. Чунки аёл, нафақат она, рафиқа, балки келажак авлодни комил инсонлар қилиб вояга етказаётган шахсдир.

Саёҳат даврида хотин-қизлар Шаҳрисабз шаҳрининг кўҳна обидалари, шаҳар тарихи ва таниқли инсонларининг ҳаёт йўли билан танишдилар. Энг асосийси, саёҳат давомида Қашқадарёнинг турли шаҳар ва туманларида фаолият кўрсатаётган ходимларни бир жойга йиғиш, улар билан танишиш, ишчанлик ва дўстлик ришталарини боғлашга сабаб бўлди.

Саёҳат давомида хотин-қизларимиз тарихий обидалар гўзаллигидан баҳраманд бўлар экан, бугунги кунда хотин-қизларга бўлган эътибор, яратилаётган имкониятларни ҳис қилган ҳолда саёҳат ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини билдиришди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилиши режалаштирилмоқда.

 

Сарвиноз ИСМОИЛОВА, “Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари

Text to speech