Ру Ўз O`z En

Инспекцияга юклатилган вазифаларнинг Форишдаги ижроси қандай бўлмоқда 

22 Сентябрь 2021 1537

Президентнинг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сонли қарори билан Агросаноат соҳасида қонунчиликни таъминлаш мақсадида Инспекция зиммасига бир қатор муҳим ва устувор вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, Инспекциянинг Фориш туман бўлими томонидан ҳам соҳада қонунчилик ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 468 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан 299 таси техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш йўналишида олиб борилган. Жумладан, ушбу йўналишда 2 та текшириш 297 та мониторинг тадбирлари амалга оширилган ва 62 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли шахсларга 16 та ёзма кўрсатма берилиб, масъулларга та тақдимнома киритилган. 43 та ҳолат бўйича эса маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.  

Биламизки, Фориш тумани ўзининг географик жойлашувига кўра, чорвачилик соҳаси учун қулай ҳудуд ҳисобланади. Яъни, бепоён қир-адирликлар ва яйловлар бу ерда чорвачиликни кенг ривожлантириш имконини беради. Мазкур соҳада ҳам Инспекциянинг туман бўлими томонидан чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш йўналишида ҳам назорат ишлари олиб борилмоқда. Бу борада жорий йил давомида 72 та назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан 45 та ёзма кўрсатма берилган ва 4 та тақдимнома киритилган.  

Умуман олганда, 2021 йилнинг шу даврига қадар олиб борилган 468 та назорат тадбирларида 143 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган бўлса, булар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан 341 та огоҳлантириш хатлари, 72 та ёзма кўрсатма берилган. Шунингдек, тегишли жойларга 13 та тақдимнома киритилиб, 46 та маъмурий материаллар бўйича қонунбузарларга 6 млн 875 минг 900 сўмлик жарима жазолари қўлланилган.

Диёр Ботуров, “Ўзагроинспекциянинг Фориш туман бўлими бошлиғи

 

Text to speech