Китоб инсонни камолотга элтувчи маёқдир. Китоб қалбни тарбиялабгина қолмай, инсон тафаккури ва дунёқарашининг юксалишига ҳам беминнат хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши кенгайтирилган йиғилиши давомида берилган топшириқлар бўйича ва Вазирлар Маҳкамасининг “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш миллий дастурини тиклаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Инспекция ходимларини мутолаага чорлаш ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, илм-маърифатини янада бойитиш мақсадида, «Ўзагроинспекция»нинг Навоий вилоят бошқармаси Ахборот хизмати ҳамда Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлар ташаббуси билан “Инспекция кутубхонаси” ташкил этилди.
Кутубхонада 100 дан ортиқ ҳуқуқий, сиёсий, бадиий ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид китоблар ходимларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишлари ҳамда ўқиб ўрганишлари учун олиб келинди. Кутубхонанинг яна бир эътиборли тарафи шундаки, Инспекция ходимларига яна қулайлик яратиш мақсадида, замонавий электрон китоблар тўплами ҳам ташкил этилди. Шу билан бирга, кутубхонада ходимларнинг китобларни ўқиб ўрганишлари учун барча барча шароитлар яратилмоқда.
Дарҳақиқат, ташаббускорлик бўлган жойда ривож ва тараққиёт бўлади. Китоб - энг яхши дўст, энг кучли тарбиячи, фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбадир. Янги кутубхонани ташкил этилиши Инспекциянинг Навоий вилоятида китобсеварлар, китобхонлар сафи яна кенгаяди ва барчамизни юксак маънавият сари чорлайверади.
«Ўзагроинспекция»нинг Навоий вилоят бошқармаси