Ру Ўз O`z En

Инспекциянинг Шуманай бўлими томонидан ғалла мавсумига тайёргарлик

24 Май 2022 1307

Давлат раҳбарининг жорий йил 11 май куни ўтказилган “Дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ўзагроинспекцияга 2022 йил ҳосилидан уруғлик етиштириш учун экилган уруғлик ғалла майдонларини нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиштириб олишни назорат қилиш белгиланган.

Инспекциянинг Шуманай тумани бўлими томонидан мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тумандаги уруғчилик субъектларининг уруғлик ғалла майдонларида ва "Тахиаташ Дон" Акциядорлик жамиятига қарашли "Қарабайли гуруч" филиалида мониторинг тадбирлари ўтказилди.

Шуманай туманида 2022 йил ҳосили учун 2 та ғаллачилик Кластерлари ва 5 та фермер хўжаликларининг жами 300 гектар майдонига уруғлик ғалланинг "Антонина", "Алексеевич" ва "Аср" навлари экилиб, 900 тонна уруғлик дон топшириш режа қилинган бўлиб, бугунги кунда уруғлик ғаллани парваришлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, экилган ғалла майдонлари тўлиқ бошоқлаш фазасида бўлиб, ушбу майдонларда тўлиғи билан икки маротаба озиқлантириш, бир маротаба суғориш, уч маротаба суспензия сепиш ва бегона ўтларга қарши бир маротаба гербицидлар билан ишлов бериш ишлари якунланиб, айни кунда апробация ўтказишга тайёрланмоқда.

Шунингдек, мониторинг давомида барча уруғлик ғалла майдонларида уруғлик майдонни акс эттирувчи паннолар ўрнатиш ҳамда бегона навлар ва ўтлардан тозалаш мақсадида қўлда навдорлик ўтоғини ўтказиш ишлари белгиланган талабларга жавоб бермайдиган қилиб, сифатсиз ташкил этилаётганлиги ҳолатлари бўйича апробация кўригига  тайёрлаш ҳақида уруғчилик субъектлари раҳбарларига ҳамда апробация тадбирларини сифатли ўтказилишини таъминлаш тўғрисида туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғига ёзма кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган уруғлик ғалла майдонларини нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиштириб олиш мақсадида; 1 та ўрим-йиғим отрядлари, 2 та дон ўриш комбайнлари, 4 та дон ташиш машиналари ва 1 та дон қабул қилиш шохобчаларига бириктирилган.

Инспекциянинг Шуманай тумани бўлими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган уруғлик ғалла майдонларини нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиштириб олиш қаттиқ назоратга олинган.

Азимжон Қурбонбоев, “ЎзагроинспекцияШуманай тумани бўлими Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш шўъбаси катта инспектори        

 

Text to speech