Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан Инспекция фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бошқарма ва туман бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 8 ойи давомида жами 9856 та назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 1983 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, ҳуқуқбузарларга нисбатан 287495 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилган, шундан 264523 минг сўми тўлиқ ундирилган. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун 482 та материаллар жиноий ишлар бўйича судларга юборилиши таъминланган.
Бундан ташқари, аниқланган 9 та қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарорлар қабул қилиш учун прокуратура идораларига юборилган. Инспекция органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 5889 та огоҳлантирув хатлари ва 1660 та ёзма кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида олдини олиш борасида учун жами 364 та тақдимномалар киритилган бўлиб, шундан 20 та пахта хом ашёси уруғларини етиштириш, 34 та дон уруғларини етиштириш, 96 та агротехник тадбирларини ўтказилиши, 90 та ҳолатда эса чорвачиликда наслчиликни назорат қилиш ва бошқа соҳа йўналишларини ташкил этади.
Инспекциянинг соҳа йўналишлари таҳлил қилинганда, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш, пахта хом ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳаси йўналиши бўйича 1458 та ўтказилган назорат тадбирлари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар сони 506 тани ташкил қилиб, шундан 184 ҳолатда баённомалар расмийлаштирилган, 251 та ёзма кўрсатмалар берилган, 80 та маъмурий қарорлар қабул қилиниб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 33622,9 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бажарилиши лозим бўлган тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш мақсадида 71 та тақдимнома киритилган ва 986 та огоҳлантирувлар берилган.
Мисол учун, жорий йилнинг 17-июль куни Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси пахта хом ашёси, дон, уруғ ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни назорат қилиш бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида, Пискент туманида яшовчи фуқаро Ш.Назаров томонидан Пискент “Нав синаш” участкасида қишлоқ хўжалик экинлари навларини жойлаштириш тартибини бузганлиги аникланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Назаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 104-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жаримага тортилган.
Бундан ташқари, 2021 йил 19 июль куни Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси пахта хом ашёси, дон, уруғ ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни назорат қилиш бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирида, Ўртачирчиқ туманида яшовчи фукаро Б.Беркинов томонидан “Шоличилик” ИТИ да карантин эълон қилинган бегона ўтларга қарши кураш чорасини кўрмаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Б.Беркиновга нисбатан нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 107-моддаси 1-кисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима қўлланилган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳаси бўйича ўтказилган мониторинг натижасида, сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан жами 2215 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 1096 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган, 444 та ҳолатда эса маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, шундан 65 таси қонуний қарор қабул қилишлик учун судларга юборилиши таъминланган.
378 та баённомалар бўйича маъмурий ишлар қўзғатилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 110443 минг сўм жарима қўлланилган, шундан 107502 минг жарима тўлиқ ундирилиши таъминланган. Мазкур соҳада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, бажарилиши лозим бўлган тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш мақсадида фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларга 1037 та огоҳлантирув киритилган.
Масалан, Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан жорий йилнинг 30 августь куни Бўстонлиқ туманидаги “Янги Аул” насос станциясида ўтказилган назорат тадбири давомида, ушбу насос станцияси машинисти К.Эргашев томонидан ноқонуний равишда сувни талабномасиз етказиб берганлиги аниқланган, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.Эргашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (245000 сўм) миқдорида жарима қўлланилган ва тўлиқ ундирилиши таъминланган.
Худди шундай ҳолат, Ўртачирчиқ тумани ирригация бўлими назоратидаги “Хонарик” каналидан ирригация бўлими муҳандиси М.Жалолов томонидан ноқонуний равишда талабномасиз ортиқча сув етказиб берилганлиги аниқланган ва мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Жалоловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (245000 сўм) миқдорида жаримага тортилиб, жарима тўлиқ ундирилган.
Чорвачиликда наслчилик соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси “Наслчилик тўғрисида”ги қонуни ва соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилиб, ижроси бўйича жами 1069 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан аниқланган қонунбузилишлар 443 тани ташкил қилади.
Чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш соҳасида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 26 маъмурий ишлар қўзғатилган, 104 та расмийлаштирилган баённомалар кўриб чиқишлик учун судларга юборилиши таъминланган. Фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларига 634 та огоҳлантирув ва 222 та ёзма кўрсатмалар берилган ҳамда давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш вилоят бошқармасига ва бошқа ташкилот ва корхоналарга эса 90 та тақдимномалар киритилган.
Техника ҳолатини назорат қилиш соҳасида жами 1874 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 1079 та аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 898 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, шундан 824 та ҳолатда маъмурий ишлар қўзғатилган , уларга нисбатан жами 94084,7 минг сўмлик жарима суммалари қўлланилиб, шундан 88770 минг сўм жарималар тўлиқ ундирилган. Шунингдек, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларига нисбатан 897 та огоҳлантирувлар берилган.
Мисол тариқасида, Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси техника ҳолатини назорат қилиш бўлими томонидан жорий йилнинг 14- июль куни Зангиота тумани “Туркистон” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ж.Юнусхўжаев ўзига тегишли булган Т-40 русумли тракторни ёритиш ва бурилиш чироқлари носоз ҳолда бошқарганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Юнусхўжаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 112-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/3 қисми (81666 сўм) миқдорида жарима қўлланилиб, тўлиқ ундирилган.
Шунингдек, агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш борасида 2689 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 913 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган, шундан 246 та ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, 161 та ҳолатда маъмурий ишлар қўзғатилган, 85 та ҳолатда қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар юборилиши таъминланиб, корхона ва муассасаларга нисбатан 96 та тақдимномалар киритилган.
Агротехник тадбирлар ўтказилишида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 571 та кўрсатма ва 2033 та огоҳлантирувлар берилган.
Бу борадаги назорат тадбирлари ҳар бир йўналиш бўйича олиб борилиб, вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан доимий назоратга олинган
С.Садиков, Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи
Ж.Отабоев, Маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори