Ру Ўз O`z En

Инспекторлар томонидан уруғлик дон тайёрлаш цехларининг мавсумга тайёргарлиги ўрганилди

30 Июль 2021 2092

Келгуси йил ҳосили учун 272,5 минг тонна уруғлик донни саралаш, тозалаш, дорилаш ва қадоқлаш ишларини амалга оширадиган “ЎздонмаҳсулотАК таркибидаги дон корхоналари, Кластерлар ва Элита уруғчилик хўжаликларининг 69 та уруғлик цехларининг мавсумга тайёргарлиги ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра Андижон вилоятидаги 4 та, Бухорода 3 та, Қашқадарёда 9 та, Навоийда 3 та ва Хоразмда 4 та уруғликни қайта ишлаш цехлари вилоят ҳокимлиги томонидан қайта ишлаш графикларидаги муддатларни 1 августдан қилиб белгиланиши ёки умуман графиклар тақдим қилинмаганлиги натижасида бугунги кунгача ишга киришилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, 272,5 минг тонна уруғлик донни дорилаш, қадоқлаш ва сақлаш учун талаб этиладиган 184 минг литр кимёвий препаратлар, 5170 минг дона қоп, 5170 минг дона ёрлиқ (этикетка), 2844 кг ип ва тайёрланган уруғликларни сифатли сақлашда зарур бўлган 161,6 минг дона ёғоч тагликлар (паддон) захираси тўлиқ яратилмаганлиги маълум бўлди.

Хусусан, Андижон вилоятида “АндижондонмаҳсулотлариАЖга қарашли Балиқчи уруғлик цехи (1486 литр), Олтинкўл уруғлик цехи (2683 л), Бухородаги “Яккатут ғаллачилик кластери” МЧЖга қарашли Гулистон уруғлик цехи (3109 л), Қашқадарёдаги “КосондонмаҳсулотлариМЧЖнинг уруғлик цехи (2143 л), Самарқанддаги “СамарқанддонмаҳсулотлариАЖга қарашли 3-база уруғлик цехи (2285 л), “ОқтошдонмаҳсулотлариАЖга қарашли Иштихон уруғлик цехи (3110 л), Сурхондарёдаги “СурхондарёдонмаҳсулотлариАЖга қарашли Музрабод уруғлик цехи (2226 л), Шеробод уруғлик цехи (2208 л), Сирдарёдаги “ОқолтиндонмаҳсулотлариАЖ уруғлик цехи (12366 л), Тошкентдаги “Ғалла-АлтегАЖга қарашли Дўстлик уруғлик цехи (4884 л), “Охонгарон дон” АЖ уруғлик цехи (3443 л), Фарғонадаги “ФарғонадонмаҳсулотлариАЖга қарашли Фарғона уруғлик цехи (3459 л), “БоғдоддонмаҳсулотлариАЖга қарашли Фурқат уруғлик цехи (4313 л), Хоразмдаги “ХоразмдонмаҳсулотлариАЖга қарашли Беговот уруғлик цехи (2069 л) уруғлик доннга кимёвий ишлов бериш учун ишлатиладиган кимёвий препаратлар захираси яратилмаган.

Шунингдек, дориланган уруғликларни қадоқлашда ишлатиладиган қоп, ип, этикеткаларнинг етарли миқдорда захираси билан таъминланганлиги ўрганилганда, Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро вилояти, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги уруғлик цехларида тўлиқ яратилмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, деярли барча уруғлик цехларида қайта ишланган уруғлик донни сифатли, белгиланган стандарт талаблари асосида сақлаш учун зарур бўлган ёғоч тагликлар билан таъминланганлиги маълум бўлди.

Энг ачинарлиси Қашқадарё вилоятидаги “Дунё-МАЖга қарашли Шаҳрисабз уруғлик цехи, “КосондонмаҳсулотлариМЧЖнинг уруғлик цехи, “Дон халқ-ризқиАЖга қарашли Еттитом уруғлик цехи, Андижон вилоятидагиАндижондонмаҳсулотлариАЖга қарашли Балиқчи уруғлик цехи, Олтинкўл уруғлик цехи, “АсакадонмаҳсулотлариАЖга қарашли Асака уруғлик цехиларининг эски дон қолдиқларидан тозаланмаганлиги ҳамда уруғликни тозалаш, саралаш ва дорилаш ускуналари таъмирланмаганлиги натижасида уруғлик цехлари мавсумга тайёрланмагалиги аниқланди.

Юқорида келтириб ўтилган камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш учун Дон корхоналари, кластерлар ва бошқа корхоналарнинг уруғлик дон тайёрлашга маъсул бўлган раҳбарларига Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан огоҳлантиришлар ва ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Шохжаҳон Жуманов, Инспекциянинг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими катта инспектори

Text to speech