Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ерларининг самарадорлигини, жумладан, сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда, оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Навоий вилоятида 2023 йилда сувни ТЕЖОВЧИ технологияларни жорий қилиш бўйича умумий режа 19 минг 503 гектар бўлиб шундан, 17 минг 163 гектар майдонда ( шу жумладан, 10562 гектар пахта майдонида) томчилатиб, 1840 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш белгиланган.
Бугунги кунда 87 та талабгорлар томонидан 1 минг 453 гектар пахта майдонида (15%) томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича 7 млрд сўмлик пудрат шартномаси расмийлаштирилган.
Шундан, 508 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 24 та талабгорлар томонидан ҳовуз қазиш ишлари якунланди, 240 гектарда марказий қувурлар монтаж қилинди. 438 гектар майдонда насос ва фильтр қурилмалари ўрнатилди.
Ўз навбатида, «Ўзагроинспекция» нинг Вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан ҳудудларда жорий этилган сувни тежайдиган технологиялардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат ўрнатилган.
Хусусан, Кармана туманида бугунга қадар 1 минг 860 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини ва 473 гектар ғалла майдонида ёмғирлатиб суғориш, Конимех туманида эса бугунга қадар 26 гектар ғалла майдонида барабан усулида ёмғирлатиб суғориш сув ТЕЖОВЧИ технологиялар жорий этилиб, ишга туширилган. Бугунги кунда, Инспекциянинг туман бўлими томонидан 2023 йилнинг суғориш мавсумида мазкур технологиядан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан тўлиқ назорат ўрнатилди.
Шунингдек, жорий этилган сув ТЕЖОВЧИ технологиялардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2023 йилнинг ёзги суғориш мавсумида ҳам туман ҳудудларида жорий этилган сувни тежайдиган технологиялардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан доимий назорат ўрнатилиб борилади.
Д.Рашидова, "Ўзагроинспекция"нинг Навоий вилояти бошқармаси