Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги техникасини техник носоз ҳолатда бошқариш жарима ундиришга сабаб бўлмоқда

4 Апрель 2022 1816

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Республика ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик натижасига кўра, ҳафтанинг Пайшанба кунлари қўшма рейд тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шу мақсадда “Ўзагроинспекция”нинг Андижон вилоят бошқармаси ва Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ўтказилган тадбирлар давомида техникадан фойдаланиш қоидалари бузилиши юзасидан 14 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Андижон шаҳрининг Мустақиллик кўчасида ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаро Р.Ҳ. бошқарувида бўлган “МТЗ-82” русумли трактори ҳамда Олтинкўл туманининг Қораёнтоқ МФЙ ҳудудида ўтказилган назорат тадбирларида фуқаро А.Д. бошқарувида бўлган “МТЗ-80Х” русумли тракторлари тўтатиб текширилганида техникани техник носоз ҳолда бошқараётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан МЖтКнинг 112- моддаси билан маъмурий баённома тузилиб, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Андижон вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган январь-март ойлари давомида 395 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб шундан 386 та ҳолатда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 283 та ҳолатда ёзма кўрсатма берилган бўлса, 150 та ҳуқуқбузарликларга нисбатан инспекция органларининг ваколат доирасида чора қўлланилди, 72 та ҳолат бўйича огоҳлантиришлар берилди. Юқоридаги тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

 А.Комилов, “Ўзагроинспекция”нинг Андижон вилоят бошқармаси бош инспектори   

Text to speech