Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланилиши Инспекция назоратида

29 Март 2022 1640

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 98 фоизи суғорма деҳқончилик ҳиссасига тўғри келади. Суғориладиган майдонларни ҳамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини сув билан таъминлаш учун 180 минг км. канал, 141 минг км. зовурдан иборат сув хўжалиги тизими ташкил топган.

Ўзагроинспекциянинг Наманган вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилган.

Хусусан, жорий йилнинг январь-февраль ойларида ўтказилган 156 та назорат тадбирлари давомида 188 та ҳолатда сувга оид қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, 35 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, 72 та сув объектларини ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, 2 та сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитларини бузиш, 4 та сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш, 74 та бошқа турдаги ҳамда 58 та ҳолатда сув олиш тартибини бузиш каби ҳолатларни ташкил қилган.

Инспекция томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 108 та ҳолатда 29160 минг сўм маъмурий, 58 та 1801 минг сўм молиявий жарималар қўлланилган бўлса, 7 та тўпланган ҳужжатлар судларга, тегишли ташкилот ва муассасаларга 13 та тақдимнома ҳамда 59 та мажбурий кўрсатмалар киритилиши таъминланган.  

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир этилишини эрта олдини олиш мақсадида 274 та сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.

Масалан, сувни қаровсиз қолдирилиши ва сувдан хўжасизларча фойдаланилиши натижасида, Норин туманидаги “Дилмурод ўғиллари Жавлон Мавлон” фермер хўжалиги томонидан 12 гектар ғалла майдонининг 0,10 гектари, “Қорадарё  мавжи” фермер хўжалигида 17 гектар ғалла майдонидан 0,10 гектари, “Марғизор саховати” фермер хўжалигида 15 гектар ғалла майдонидан 0,10 гектари, “Дадажон ота” фермер хўжалигида 9 гектар ғалла майдонидан 0,15 гектари, “Шермамат Хусниддин” фермер хўжалигида 11 гектар ғалла майдонидан 0,15 гектари кўллатилганлиги аниқланиб, МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарлик бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Норин тумани судига юборилган.

 Бу борада Ўзагроинспекциянинг Наманган вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланиш устидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда ҳамда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан назорат ҳужжатларини қўлланилиши таъминланмоқда.

Шавкат Бозоров “Ўзагроинспекциянинг Наманган вилояти бошқармаси бош инспектори

Text to speech