Ру Ўз O`z En

ҚИЗИЛТЕПАДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ БАЖАРИШ УЧУН ТЕХНИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА БЕПАРВОЛИК ҚИММАТГА ТУШДИ

6 Август 2021 2488

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 325-сонли қарорида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш ҳамда агротехника тадбирларининг ўтказилишини назоратини олиб бориш назарда тутилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Навоий вилояти Қизилтепа туман бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш юзасидан мунтазам назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Туман бўлими томонидан жорий йилнинг июль ойида жами 93 та назорат тадбирлари олиб борилган.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини назорат қилиш йўналишида 16 та назорат тадбирлари ўтказилган. Шундан 14 та мониторинг тарзида ва 2 та текширишда жараёнида 6 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. 

Назорат тадбирлари даврида туманнинг "Ванғози" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи қ.о.га тегишли ТТЗ-80.11 русумли ҳамда "Хўжа-қўрғон" маҳалласида истиқомат қилувчи в.З.га тегишли бўлган ЮМЗ-6 русумли тракторлар давлат рўйхатидан ва мажбурий йиллик кўрикдан ўтказилмасдан фойдаланилаётганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари билан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

 Техника эгаларига нисбатан 12 та огоҳлантирув берилиб, мансабдор шахслар ва тракторчи-машинистларга нисбатан 4 та маъмурий жарима қўлланилган. Шундан маъмурий ишларнинг 2 таси ваколат доирасида кўриб чиқилган бўлса, 2 таси кўриб чиқиш ва қонуний чора кўриш учун судга юборилган.

  

Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси

 матбуот хизмати

Text to speech