Ру Ўз O`z En

ЖИЗЗАХ: 83 МИНГ ГЕКТАРДАН ОРТИҚ МАЙДОНГА ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ЭКИЛАДИ

19 Июль 2023 2746

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 -2030-йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ички бозорда аҳолини озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш ва нархлар барқарорлигини сақлаш мақсадида: “Ўзагроинспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан, 2023-йил ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, эртаки экинлар ва ғалладан бўшаган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ерларнинг тайёрланиши ва экинларнинг тасдиқланган жадваллар асосида, ўз муддатида экилиши, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан агротехника тадбирларига тўлиқ риоя этилиши ва уларнинг сифатли ўтказилиши масалалари Агроинспекциянинг асосий диққат марказида бўлиб турибди.

2023 йилда Жиззах вилояти бўйича жами 83 минг 50 гектар ер майдонига такрорий экинлар экилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда мазкур майдонларнинг 78 минг 660 гектарига такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари қадалмоқда.

Жорий йилда асосан, такрорий экин экиш майдонларида сабзавот, картошка, полиз, кунгабоқар ва дуккакли экинлар экилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзагроинспекциянинг Жиззах вилояти бошқармаси ва туманлардаги мутахассислари томонидан такрорий экин учун талаб этиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг сифат кўрсатгичлари бўйича мувофиқлик сертификатлари мавжудлиги ҳамда экиш мавсумида уруғликларни фермер хўжаликлар ва бошқа корхоналарга ўз вақтида етказиб берилиши доимий назорат қилиб борилмоқда.  

Назорат тадбирлари давомида такрорий экинлар экиш учун талаб этиладиган уруғликлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа моддий ресурсларнинг белгиланган муддатларда таъминланишига эришилмоқда.

 "Ўзагроинспекция" Жиззах вилоят бошқармаси

Text to speech