Ру Ўз O`z En

ЖИЗЗАХ: 246 НАФАР УРУҒЧИЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН УРУҒЛИК ДОН ЕТИШТИРИЛГАН

17 Июнь 2023 1895

Ҳукуматнинг “2023 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий йил ҳосилидан Жиззах вилоятида жами 20 минг 300 тонна сара уруғлик дон тайёрлаш ҳажмлари белгиланган.

Мазкур қарор ижроси ҳамда сара уруғлик дон жамғарилишини таъминлаш мақсадида, вилоят “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасасига қарашли Дўстлик тумани “DO`STLIK BEST-SEEDS” МЧЖ уруғчилик цехида вилоят ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигида кўргазмали семинар-кенгаши ташкил этилди.

Семинар кенгашда, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, "Ўзагроинспекция" Жиззах вилоят бошқармаси, “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасалари, уларнинг туман бўлимлари раҳбар ва ходимлари, дон қабул қилиш корхоналари, ғаллачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Жорий йилда 241 нафар фермер хўжаликлари, 3 та элита уруғчилик хўжаликлари ва 2 та ғаллачилик кластерлари, жами 246 нафар уруғчилик субъектлари томонидан буғдойнинг “Антонино”, Алексевич”, “Васса”, “Безостая-100”, “Аср”, “Дўстлик”, “Веха”, “Гром”, “Ўзбекистон-25”, “Звезда” ва “Замин-1” каби юқори авлодли сара уруғлик дон навлари етиштирилган.

Етиштирилган сара уруғлик доннинг 10 минг 700 тоннаси “DO`STLIK BEST-SEEDS” МЧЖ уруғчилик цехида, 5 минг 277 тоннаси “Жиззах дон маҳсулотлари” АЖ корхонасида, 800 тоннаси “Зарбдор элеватори” АЖ корхонасида, 2 минг 930 тоннаси “Дафна иффори” МЧЖ ғаллачилик кластерида, 292 тоннаси Семруғ кластер” МЧЖ ва 310 тоннаси “Баркамол авлод” МЧЖ уруғчилик цехларига қабул қилиниши белгиланган.

Семинарда, уруғлик майдонларни ўриш учун алоҳида ўриш комбайнлар ва ташиш техникалари ажратиш;

ўрим-йиғим ҳамда уруғчилик цехларига қабул қилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12-октабрдаги 641-сонли қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги низомлар талаблари асосида амалга оширилиши ҳамда уруғлик донларни дислокацияга қатъий амал қилинган ҳолда алоҳида тўсиқ билан ҳимояланган, майдончаларга нав ва авлодлар бўйича қабул қилиниши юзасидан ҳар бир соҳа, ташкилот раҳбар ва ходимларига алоҳида вазифалар белгиланиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

"Ўзагроинспекция"нинг Жиззах вилояти бошқармаси

Text to speech