Ру Ўз O`z En

Жиззах вилоятида пиёз, саримсоқпиёз ва “тўқсонбости” экин турлари бўйича экиш режасининг неча фоизи бажарилди?

23 Ноябрь 2020 3030

Халқимиз орасида “Тўқсон кунда товоқда”, “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно нақл бежизга айтилмаган. Содда қилиб айтганда, экинларни кузда экиб, қор остида қолдириш усули бу тўқсонбости деб аталади. Бундай экинларнинг уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ва кўпроқ ҳосил беради. Қолаверса, эрта баҳорда - айни иликузди вақтда турли ҳил витаминларга бой сабзавот ва кўкатларни истеъмол қилсак, фойдадан ҳоли бўлмайди.

Шу маънода, жорий йил 19 сентябрдаги “2021 йил ҳосили учун  2020 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида “тўқсонбости” усулида экспортбоп сабзавот экинларини экиш, талаб этиладиган моддий ресурсларни етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат томонидан тасдиқланган йиғилиш баёни аҳолининг арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга замин яратади.

Бу борада “Ўзагроинспекция”га экинларни ўз вақтидан кечиктирмай экиш ҳамда экиш ишларида сусткашликка йўл қўймаслик ва уни олдини олиш бўйича тегишли топшириқлар берилган.
Вилоятда, фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун жами 2026 гектар майдонга, шундан 810,0 гектарга сентябрь-октябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда 1215,0 гектарга тўқсонбости усулида сабзовот экинлари экиш белгиланган.
- Бироқ, олиб борилган ўрганишлар шуни кўрсатадаки, жорий йилнинг 20 ноябрь ҳолатига қадар жами 801,0 гектарга ёки 39,0 фоиз майдонларда эспортбоп сабзавот экинлари экилган, -дейди “Ўзагроинспекция” нинг Жиззах вилоят бошқармаси катта инспектори Мирвоҳид Юсупов. Шундан, сентябрь-октябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинлари 551,0 гектар, ёки 68,0 фоиз ҳамда 250,0 гектар, ёҳуд 20,6 фоиз майдонларга “тўқсонбости” экинлари экилганлиги аниқланган.
“Тўқсонбости” усулида экилган сабзавот экинларининг 167,0 гектарини пиёз, 31,5 гектарини сабзи, 0,6 гектарни ош лавлаги, 13 гектарини седана, 23 гектарни кўкатлар ва 15 гектарини карам экинлари ташкил қилади. Дарвоқе, пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда “тўқсонбости” усулида сабзавот экинларининг 512,6 гектари очиқ майдонларга ва 288,4 гектари боғ-ток қатор ораларига экилган.
Вилоятда мавсум олдидан 4,5 тонна пиёз, 0,3 тонна сабзи, 0,08 тоннаси кўкат уруғлиги тайёрланди, -дейди “Ўзагроинспекция” нинг Жиззах вилоят бошқармаси бош инспектори Ўрол Қаршибоев. 

Бундан ташқари, экиш ва кейинги агротехник тадбирларни кўнгилдагидек олиб бориш учун 5 миллион 350 минг сўмлик яъни 811 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари ҳамда бунинг учун зарур бўлган азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар захираси яратилган.
Вилоят Ипекциясининг ўрганишлар натижасига кўра, 2021 йил ҳосили учун сентябрь-октябрь ойларида пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзовот экинлари тўлиқ экилиши бўйича аниқланган қонунбузилишлар, салбий ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан бошқарма бошлиғи номидан Пахтакор, Ш.Рашидов, Дўстлик, Мирзачўл ва Янгиобод тумани ҳокимликларига тақдимномалар киритилган.
Шунингдек, “тўқсонбости” усулида экилган сабзовот экинларнинг экилиши бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан Мирзачўл, Зафаробод ва Шароф Рашидов туманларининг барча сектор раҳбарларига ёзма кўрсатмалар берилган.

“Ўзагроинспекция” нинг Жиззах вилоят бошқармаси
Ахборот хизмати

Text to speech