Ру Ўз O`z En

Жиззахда «Ўзагроинспекция» ва ЙҲХБ ходимлари ўртасида қўшма рейдлар ўтказилмоқда

13 Август 2021 1999

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари ҳолати ва уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги устидан сифатли назоратни ташкил этиш мақсадида «Ўзагроинспекция» вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда 2021 - йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, вилоятнинг барча ҳудудларида ҳафтанинг пайшанба кунлари қўшма рейдлар ўтказилмоқда.

-Қўшма тадбирлар режаси Мирзачўл туман ички ишлар бўлими ЙҲХБ билан ҳам ишлаб чиқилган,-дейди, Инспекциянинг Мирзачўл туман бўлими катта инспектори Санжар Норқулов, – шунга асосан ўтказилган рейдлар давомида 5 та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарликка доир баённомалар расмийлаштирилиб, 449,1 сўмлик жарималар қўлланилган.

Мазкур тадбирларда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги қишлоқ хўжалиги, меллиорация ва йўл қурилиши техникаларининг техник ҳолати, жумладан, уларнинг жиҳозланганлиги, ундан қандай фойдаланаётгани тракторчи машинист, яъни (ҳайдовчи)ларда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, 2022 - йил ҳосили учун кузги ғалла экишда қатнашадиган дон сеялкалари ва ғўза қатор ораларига экиш мосламалари ҳамда жорий йилги ғўза дефолиациясида иштирок этадиган пуркагичлар, пахта териш машиналари, тракторлар ва тиркамаларни мавсумга тайёрлаш ишларининг бориши ҳам назоратга олинмоқда.

 -Ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари ташкил этилаётган рейд тадбирлари Арнасой туманида ҳам мунтазам ўтказиб келинаётир, - дейди «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими катта инспектори Отабек Қаҳҳоров, - ўтказилган тадбирлар давомида 10 га яқин қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари тўхтатилиб, уларнинг ҳужжатлари ва бошқа техник ҳолатлари ўрганилди.
4 та ҳолатда камчиликлар борлиги аниқланди. Чундан 3 тасида техникаларда носозликлар қайд этилган бўлса, қолган 1 тасида тракторчи машинист, яъни (ҳайдовчи) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсата олмаган.

Шундан келиб чиқиб, тадбирларда техник носоз бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари билан кўчага, ёки дала ишларига чиқмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Чунки, носоз техникалардан фойдаланиш кўпгина кўнгилсизликларни келтириб чиқариши ёҳуд ишларнинг ўз вақтида ва сифатсиз бажарилишига олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, рейд тадбирлари йил охирига қадар давом этади.

Умирзоқ Ҳамдамов

«Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

бош инспектори

 

Text to speech