Ру Ўз O`z En

Қўшма рейд: бир ой давомида мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган

1 Август 2024 1096

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг техник ҳолатини назорат қилишни самарали ташкил этиш мақсадида, жойларда “Ўзагроинспекция” ва ИИВ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ҳафтанинг пайшанба кунлари қўшма рейдлар ташкил этилиб, назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг июль ойида республика бўйича жами 572 та қўшма рейдлар ташкил этилиб, унда 1 минг 786 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, 477 та ҳолатда техникалардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларини қўпол равишда бузиш ва техникани давлат рўйхатидан ўтказмасдан ундан фойдаланиш, шунингдек, 81 та ҳолатда техникани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг техникаларни бошқариш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида:

54 та ҳолатда ёритиш чироқлари носоз ва нур қайтаргичлари бўлмаган тракторлардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, мулк эгалари томонидан ушбу камчиликлар жойида бартараф этилиши;

294 та ҳолатда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан фойдаланиб келинаётган техникалар аниқланиб, уларни давлат рўйхатидан ўтказилиши;

872 та ҳолатда техник кўрикдан ўтказилмасдан фойдаланиб келинаётган техникалар аниқланиб, ушбу техникалар жойида ҳаракатланувчи мобил техник назорат линияларидан фойдаланиб техник кўрикдан ўтказилиши таъминланди.

Техникаларнинг техник ҳолатини назорат қилиш бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Инспекциянинг техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси

Text to speech