Ру Ўз O`z En

Жорий йилда картошка экиладиган майдонларга 58,5 минг тонна уруғлик картошка етишмаслиги маълум бўлди

23 Март 2021 1923

Жорий йилнинг 4 март куни қабул қилинган Ҳукуматнинг 121-сонли қарорига асосан 2021 йил ҳосили учун жорий йилда Республиканинг асосий майдонларга 166,3 минг гектар сабзавот, 71,5 минг гектар полиз ва 50,7 минг гектар картошка ҳамда боғ-ток қатор ораларига 65,1 минг гектар сабзавот, 8,2 минг гектар полиз ва 2,9 минг гектар картошка экиш белгилаб берилган.

"Ўзагринспекция" фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман инспекторлари томонидан, 2021 йил ҳосили учун асосий ва боғ-ток қатор ораларига экиладиган сабзавот, полиз ва картошка экинларининг жойлаштирилиши ҳамда талаб этиладиган, мавжуд ва етишмайдиган уруғликлар тўғрисида жорий йилнинг ўтган ойида ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, бугунги кунда асосий ва боғ-ток қатор ораларига экиладиган сабзавот уруғликларнинг 14 минг 477 тонна ҳамда полиз уруғликлардан 70,4 тоннаси мавжуд эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, жорий йилда 53,6 минг гектар картошка экиладиган майдонларга 188 минг тонна уруғлик картошкалар талаб этилиб, бугунги кунда 58,5 минг тонна уруғлик картошкалар етишмаслиги аниқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, марказий аппаратнинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими томонидан, инспекциянинг ҳудудий бошқармаларига   2021 йил ҳосили учун экиладиган майдонларда етишмайдиган сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғликлари тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий хокимликларга етказиш, қишлоқ хўжалигига масъул бўлган вилоят ва туман ташкилотларини инспекция ваколати доирасида ёзма равишда огоҳлантириш хатларини киритиш, мавжуд уруғликларни давлат стандарти талаблари доирасида сақланиши, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ўз вақтида сифатли етказиб берилиши ҳамда мувофиқлик сертификати ва тегишли ҳужжатларининг  мавжудлиги устидан доимий назорат ўрнатиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Мазкур қарор ижроси жойларда мавсум давомида Инспекция томонидан тўлиқ назорат қилиб борилади ва қарор ижросини таъминламаган ташкилотларнинг масъул ходимларига нисбатан  МЖтКнинг 1041 -1042- моддалари билан қонуний қатъий чоралар кўрилади.

 

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

 

Text to speech