Тошкент вилоятида Ҳукуматнинг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори доирасида техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими томонидан жорий йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Инспекциянинг вилоят туманлари бўлимлари томонидан мавжуд тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг шу кунгача 26 минг 766 тасини электрон базаси шакллантирилган.
Жумладан, 2021 йил давомида вилоят бўйича жами 3702 та ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, шундан 2911 та тракторлар, ўзиюрар техникалар, тиркамалар ва 791 та қишлоқ хўжалиги агрегатлари рўйхатга олинган.
Ушбу техникаларга жами 2842 та давлат рақами белгилари берилган бўлиб, 10569 та пластик шаклдаги техник паспорт, 2916 та пластик шаклдаги техник гувоҳномалар берилган. Шунингдек, 2961 та нафар фуқароларга пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувоҳномалари расмийлаштирилган.
Вилоят бўйича 1101 та техникалар рўйхатдан чиқарилди, 95 та техникалар ҳисобдан чиқарилди, 221 та йўқотилган техник ҳужжатлар ўрнига дубликат шаклида ҳужжатлар берилиши таъминланди.
Шу билан бирга, жами 14 минг 842 та техникалар, шундан 11594 та тракторлар, ўзиюрар техникалар, тиркамалар ва 6642 та қишлоқ хўжалиги машиналари мажбурий техник кўрикдан ўтказилган ҳамда техника эгаларига техникалар тўғрисида 810 та ТМ1 (Тракторчи машинистларга техникаси тўғрисидаги) маълумотномалари берилиб, 1032 та ҳар хил турдаги техникалар тақиққа олинган.
Бунинг натижасида, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилган давлат хизматларидан жами 4 млрд. 536 млн. сўм тушум таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан юридик шахсларга техникаларни навбатдаги мажбурий йиллик техник кўрикка тақдим этишлари ҳамда эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳномаларни янги намунадаги пластик шаклдаги техник ҳужжатларга алмаштириш учун 1450 та корхона ва ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар огоҳлантиришлар берилган.
Бошқарма томонидан Мажбурий ижро бюроси, солиқ ва нотариал идоралар, суд ва суд бошқарувчилари ҳамда бошқа ваколатли идораларнинг жами 649 та сўровномаларига ўз муддатида жавоб берилиши таъминланган.
Ҳозирда Инспекция органларига юклатилган асосий вазифалар ижросини таъминлаш борасида ишлар давом эттирилиб, ўз вақтида сифатли ва тўлақонли бажарилиши назоратга олинган.
С. Садиқов, "Ўзагроинспекция" нинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи
Ҳ.Нурбобоев, Ўзагроинспекция" нинг Тошкент вилояти бошқармаси катта инспектори