Ру Ўз O`z En

Жойларда ҳисобот йиғилишлари ўтказилмоқда 

6 Январь 2022 1196

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А.Вахабов раҳбарлигида 2022 йил 5 январь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида, инспекциянинг туманлар бўлимларида 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилдаги вазифаларга бағишланган ҳисобот йиғилишлари ўтказилмоқда. 

Шундай тадбирлардан бири бугун, инспекциянинг Самарқанд туман бўлимида бўлиб ўтди. Унда "Ўзагроинспекция"нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Д.Ачилов, бошқарма таркибий тармоқлар раҳбарлари иштирок этдилар. Йиғилишда инспекциянинг Самарқанд туман бўлими бошлиғи Қ.Алиев сўз олиб, 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб кетди.

Таҳлилий, танқидий руҳда ўтган тадбирда соҳавий инспекторлар томонидан ўтган йилда ўтказилган назорат тадбирлари ва бошқарманинг 2022 йил иш режаси бўйича вазифалари муҳокама этилди

Унда асосий эътибор, ўтказиладиган назорат тадбирларининг сифат ва самарадорлигини ошириш, тизимда мустаҳкам қонунчилик тизимини яратиш масалаларига қаратилмоқда.                        

Шунингдек, йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишлари бугун Инспекциянинг Тойлоқ туман бўлимида ҳам бўлиб ўтди. Унда, бўлим бошлиғи Зойир Эшонқулов 2021 йилда амалга оширилган назорат тадбирлари ҳақида ҳисобот берди. Тадбир давомида соҳавий инспекторлар томонидан жорий йилда амалга ошириладиган назорат тадбирлари юзасидан иш режа қабул қилинди. Ҳисобот йиғилишлари инспекциянинг Булунғур, Жомбой, Тойлоқ ва Ургут туман бўлимларида ҳам ўтказилиши белгиланди.

"Ўзагроинспекция"нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

Text to speech