Ру Ўз O`z En

Жойларда "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонун талаблари бажарилиши ўрганилмоқда

26 Май 2021 2122

Бухоро вилоятида 2021 йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш, уруғлик учун экилган майдонларда ғўза навларининг жойлаштирилиши ҳамда вегетация даврида олиб борилаётган зарурий агротехник тадбирларнинг бориши “Ўзагроинспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, қатор тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 575-сонли қарори талабларини жойларда бажарилишига алоҳида урғу берилмоқда.

Вилоятда жорий йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида 317 нафар талабгорлардан аризалар қабул қилиниб, туманларда ташкил этилган танлов комиссияларининг қарорига биноан танловлар натижасида 241 нафар субъектлар ғолиб деб топилди.

Чигит экиш мавсумида 241 нафар фермер хўжаликларининг 11 504,2 гектар майдонларида вилоят учун районлаштирилган Бухоро-6, Бухоро-8, Бухоро-10 ва Бухоро-102 навларининг элита ҳамда биринчи авлодига мансуб уруғлик чигитларнинг экилиши Инспекция назоратида олиб борилди.

Ушбу майдонларнинг барчасидан уруғлик пахта хом-ашёси териб олиниши белгиланган бўлиб, шундан 462,1 гектарини элита хўжаликларидаги бирламчи уруғлик материаллари, 8 387,9 гектарини элита, 2 654,2 гектарини биринчи авлодли уруғлик майдонлари ташкил қилади.

Бугунги кунда уруғлик пахта майдонларининг 6 825,4 гектари 3-4 чинбарг, 4 678,8 гектари 5-6 чинбарг фазасида бўлиб, 11 155,6 гектар ёки 96,9 фоиз майдонларда чуқур юмшатиш, 10 535,5 гектар ёки 91,6 фоиз майдонларда биринчи суспензиялаш тадбирлари ўтказилиб, 9 378,4 гектар ёки 81,5 фоиз майдонларда минерал ўғитлар билан биринчи озиқлантириш тадбирлари ўз вақтида амалга оширилди.

Инспекция томонидан уруғлик пахта майдонларида олиб борилаётган зарурий агротехник тадбирларнинг бориши мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Беҳзод БАХРОНОВ,Ўзагроинспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси

бош инспектори

 

Неъмат Исмаилов,Ўзагроинспекциянинг Уруғлик пахта хом ашёси чигити

етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи

Text to speech