Давлат раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлардаги майдонларнинг прогноз кўрсаткичларида сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва бошқа экинлар майдонлари 13 минг 395 гектар этиб белгиланди.
Мазкур топшириқ доирасида 2022 йилдан бошлаб, Республика ҳудудларида 3278 гектар сабзавот, 1003 гектар полиз, 1330 гектар мойли, 2376 гектар дуккакли, 2442 гектар озуқа экинлари ва 2065 гектар майдонларда картошка уруғчилиги ташкил этилади.
Жорий йилнинг 20 май ҳолатига 71 та туманларнинг 167 та ҳудудларида 288 та хўжалик субъектлари сабзавотчилик йўналишида, 50 та туманларнинг 84 та ҳудудларида 177 та хўжалик субъектлари полизчилик йўналишида ва 55 та туманларнинг 146 та ҳудудларида 339 та хўжалик субъектлари мойли экинлар уруғчилиги йўналишида фаолият бошлади. .
Бугунги кунда, мазкур Қарорга мувофиқ уруғликларни етиштиришга ихтисослашган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги субъектларининг ягона электрон тизимини яратиш, бунда, субъект номи, экин тури, нави ва авлоди ҳамда уруғликларни парваришлаш бўйича Инспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан ҳудудларда янгидан ташкил этилаётган уруғчилик хўжалик субъектларига соҳанинг вертикал тизимидаги инспекторлари томонидан соҳанинг асосий эътибор бериладиган томонлари, уруғчиликнинг ўзига хос агротехнологияси ва уруғлик учун экилган майдонларни доимий назорат қилиниб борилиши тўғрисида тушунтиришлар берилди.
М. Қурбонбоев, Агроинспекциянинг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи,
Х. Махмудов Агроинспекция бўлим бошлиғи