2024-йилда техникалар назорати соҳасида қандай ишлар амалга оширилди?

14 Март 2025 67

«Ўзагроинспекция»нинг Техника ҳолатини назорат қилиш соҳасида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник ҳолатини назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ва рақамлаштириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда агротехник тадбирлар ўтказишда фойдаланиладиган 160 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаларини техник ҳолати устидан назорат ўрнатилди ва бунинг натижасида ушбу техникалар ёрдамида агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли бажарилиши таъминланди.

Шунингдек ўтказилган назорат тадбирлари давомида 4 775 та носоз техникадан фойдаланиш ва уни йўлга чиқариш, 917 та техникани давлат рўйхатидан ўтказмасдан фойдаланиш, 467 та техникани бошқарув ҳуқуқисиз бошқариш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан 20 422 та ёзма кўрсатма, 274 та тақдимнома ва 6 158 та маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

 Давлат хизматини кўрсатиш йўналишида 36 849 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказилиши таъминланди ва рўйхатга олинганлиги тўғрисида 76 791 дона техник паспорт, 39 267 дона давлат рақам белгиси ҳамда 15 561 дона техник гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Шу билан бирга 183 054 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилиши таъминланди.

Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун  9 246 та талабгорлардан имтиҳонлар олинди ва  имтиҳондан ўтган 9 012 та талабгорга тракторчи-машинист гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.

Кўрсатиладиган 6 турдаги давлат хизматларидан «мй.гов.уз» портал орқали фойдаланиш имконияти яратилди ва ушбу портал орқали Инспекция келиб тушган 200 га яқин жисмоний ва юридик мурожаатлари ижроси таъминланди.

Ўзаро маълумотларни алмашишни қоғоз шаклидан воз кечилиб электрон шаклга ўтказиш бўйича вазирлик ва идоралар билан қилинган интеграциялар сони 16 тага етиб, бунинг натижасида 30 млндан ортиқ электрон ахборот алмашинуви амалга оширилди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu