Куни кеча Яккабоғ тумани А.Холиқов ММТП ҳудудида жойлашган "Улуғвор Мерос" фермер хўжалигида жорий йил ҳосили учун чигит тайёрлаш бўйича семинар ташкил этилди.
Унда “Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи С.Донайев ва Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи О.Боймиров ҳамда соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги асосий масала 2024-йил пахта ҳосили учун чигит экишни қисқа муддатда ва сифатли якунлаш бўйича чора тадбирларига бағишланди
Хусусан, жойларда чигит экиш учун талаб этиладиган 5 328 тонна уруғлик чигитнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши ҳамда 200 кг/га фосфорли ва 60 кг/га калийли минерал ўғитлар билан чигит экиш ишларини амалга оширилиши, чигит экиш ишларида иштирок этадиган қишлоқ хўжалик техникаларига ёнилғи мойлаш материалларининг тизимли асосда етказиб берилиши ва далаларда механизатор ҳамда муҳандис техник ходимлар учун етарли шароитлар яратилиши, шунингдек кўчма техник хизмат кўрсатиш гуруҳлари томонидан сифатли сервис хизмати кўрсатилиши каби долзарб масалалар қатъий назоратга олинди ва ушбу тадбирлар юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.
Бугунги кунда “Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ҳудудларда чигит экиш ишлари назоратга олинган.
Маълумот ўрнида, Қашқадарё вилоятда 133 минг 50 гектар майдонга чигит экиш белгиланган бўлиб, бунинг учун 5 минг 328 тонна уруғлик чигит сарфланиши режалаштирилган бўлиб шундан 3 минг 333 тоннаси тукли 1 минг 995 тоннаси туксиз уруғлик чигитни ташкил қилади.
Биргина Яккабоғ туманига 2024 -йил ҳосили учун 244 тонна уруғлик чигит экиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, вилоятда мавжуд 1 186 дона чигит экиш сеялкалари мавсумга жалб қилинган бўлиб, Ғузор туманида 70 дона, Қарши туманида 135 дона, Косон туманида 239 дона, Қамаши туманида 56 дона, Миришкор туманида 184 дона, Муборак туманида 68 дона, Нишон туманида 80 дона, Касби туманида 153 дона, Чироқчи туманида 60 дона, Кўкдала туманида 12 дона, Шаҳрисабз туманида 40 дона, Яккабоғ туманида 89 дона чигит экиш сеялкаларини тўхтовсиз ишлаши таъминланмоқда.
Айни пайтда вилоятнинг Қамаши, Яккабог,Чироқчи, Шаҳрисабз туманларида 2024-йил пахта ҳосили учун чигит экиш бoйича семинарлар бўлиб ўтмоқда.
Семинар сўнгида ишларни жадаллаштириш ва ўз вақтида сифатли якунлаш бўйича масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.
Инспекциянинг Қашқадарё вилояти бошқармаси