Ру Ўз O`z En

Сувнинг ҳар томчиси қадрли

26 Май 2020 6466

Мамлакатимиз сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш инспекциянинг сув хўжалиги соҳасидаги асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда, Республикада 3,2 миллион гектар суғориладиган ер экин майдонларидан фойдаланилиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда.

Албатта, бу қишлоқ хўжалиги соҳасинининг ривожланиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг мўл-кўллиги ўз-ўзидан сувга боғлиқ эканлигини англатади. Мамлакатимиз эса сув заҳиралари катта бўлган ҳудудлар сирасига кирмайди. Бизда сувнинг ҳар бир томчиси қадрли.

Шу боис мавжуд сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш, унинг барча ҳудудларга бирдек етиб боришини таъминлашга эътибор қаратиш ўта муҳим. Аммо бу ишга бепарволик билан ёндашаётган, сувни хўжасизларча сарфлаб, ўзидан кейинги далаларга сув етиб бормаслигига сабаб бўлаётган фуқаролар ёки шунга имкон яратиб бераётган масъуллар ҳам йўқ эмас. Шаҳрисабзлик Э. К.нинг қилмишини бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Э. К. 2018 йилнинг июнь ойидан бери Қашқадарё вилояти Аму-Қашқадарё тизимлари хавза бошқармаси Шаҳрисабз тумани  бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда. Унинг асосий вазифалридан бири туман ирригация бўлими балансидаги сув ўтказувчи иншоотларидан олинган сув миқдорини аниқлаш ва унинг ҳисоб-китобини юритишни тўғри ташкил этишдан иборат эди. Аммо ходим бу ишга бепарволик билан қараган ва ҳисоб-китобни белгиланган тартибда юритмаган. Натижада сувнинг ўзбошимчалик билан сарфланишига ва адолатсиз тақсимланишига йўл қўйиб берган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жорий йилнинг 4 ойи давомида сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, сув олиш лимитлари ва режаларининг бузилиши ҳолати бўйича жорий йилнинг шу кунга қадар ўтказилган тахлилий ўрганиш тадбирлари давомида жами 79 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Шундан 34 та ҳолатда сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги қуйи ташкилотларга ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига огоҳлантирув ва тақдимномалар киритилди ва яна 14 та ҳолатда туман СИУ лар огоҳлантирилиб, 8 та ҳолатда фермер ҳўжалиги раҳбарларига нисбатан хабардор қилиш орқали текширувлар ўтказилди. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ишлар суд органларига юборилди, 14 та ҳолатда фуқороларга нисбатан, 17 та ҳолатда сув хўжалиги тизимидаги масъулларга нисбатан маьмурий баённомалар расмийлаштирилди. Уларга нисбатан 9 млн. 824 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилиб 5 млн.163 минг сўм ундирилди.

 Бу борада турли қонунбузилишларга йўл қўйган 31 нафар шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилди. 11 та қонунбузилиш ҳолати бўйича қонуний қарор чиқариш учун тегишли ваколатли органга юборилган.                                                                                                                                                             

“Ўзагроинспекция” Қашқадарё вилоят бошқармаси

Text to speech