Ру Ўз O`z En

Келгуси йил ҳосили учун 53,8 минг тонна сифатсиз уруғлик дон жамғарилиши олди олинди

8 Июль 2021 1718

Сифатли уруғлик тайёрлаш замирида қишлоқ хўжалиги экинларининг навдорлик сифат кўрсаткичлари катта аҳамиятга эга бўлиб ушбу кўрсатгич дала апробация кўриги орқали аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8-сентябрдаги 546-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил ғалла ҳосили учун сифатли, навдорлик кўрсатгичлари юқори ва давлат стандарти талабларига жавоб берадиган уруғлик дон етиштириш мақсадида 3172 нафар уруғчилик хўжаликларининг 90,7 минг гектар сувли майдонларида уруғлик ғалла парвариш қилинди, ушбу майдонлардан жами 277,8 минг тонна шундан, 11,5 минг тонна Суперэлита, 170,5 минг тонна Элита, 94,9 минг тонна R-I ва 831 тонна R-II авлодли уруғлик дон жамғариш режалаштирилган.

Бугунги кунда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида ташкил қилинган апробация комиссиялари томонидан уруғлик ғалла майдонларида “Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2593-сон. 12.06.2014 йил) талаблари асосида дала апробация кўриги ўтказилиши якунига етказилди.

Шу билан бирга Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларининг 134 нафар инспекторлари 134 та туманларга бириктирилиб, улар томонидан келгуси йил ғалла ҳосили учун серҳосил, навдорлик сифат кўрсаткичлари давлат стандарт талабларига тўлиқ жавоб берадиган навлардан етарли миқдорда уруғлик дон жамғариш мақсадида уруғлик майдонларни дала апробация кўриги ўтказилиши доимий назорат қилиб борилди.

Бунинг натижасида, Республика бўйича 93,4 минг гектари ёки 103 фоиз уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўриги ўтказилди, шундан 2 808 нафар уруғчилик хўжаликларининг 75,6 минг гектар уруғлик майдонларидан уруғлик дон олиш учун яроқли, 999 нафар хўжаликларнинг 17,8 минг гектар ғалла майдони бегона нав аралашмалар меъёридан кўплиги, касаллик ва зараркунандалар билан зарарланганлиги, кам ҳосиллилиги учун яроқсиз бўлиб чиқди.

Жорий йилда уруғлик ғалла майдонларида ўтказилган апробация кўриги натижалари таҳлил қилинганда 1 206 та ҳолатда Низом талабларининг қўпол равишда бузилиши ёки унга риоя қилмаслик бўйича камчиликлар аниқланди. Жумладан, 18 та ҳолатда апробация кўриги нотўғри ўтказилганлиги, 43 та ҳолатда апробация далолатномаларини нотўғри расмийлаштирилганлиги, 163 та ҳолатда апробация бланкаларини нотўғри расмийлаштирилганлиги ва 4 та ҳолатда нав ҳужаатларида камчиликлар мавжудлиги аниқланган.

Апробация ўтказилишида апробация бланкаларини тўғри расмийлаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу ҳолат Самарқанд вилоятида 117 та, Сурхондарёда 15 та, Тошкентда 13 та, Навоийда 6 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 7 та, Хоразмда 4 та ҳолатда нотўғри расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Самарқандда 9 та, Бухорода 4 та, Қорақалпоғистон Республикасида 3 та ва Жиззахда 2 та ҳолатда апробация кўригининг нотўғри ўтказилганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижасида аниқланган ҳолатларнинг келгусида такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан апробация комиссиялари ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига 65 та тақдимномалар, 546 та огоҳлантириш ва 28 та ёзма кўрсатмалар берилган бўлиб, 4 та маъмурий қарорлар қабул қилинган ҳамда 4 та материаллар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Бунинг натижасида келгуси йил ҳосили учун 53,8 минг тонна сифатсиз уруғлик дон жамғарилишининг олди олинди.

Шохжаҳон Жуманов, Инспекциясининг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими катта инспектори 

Text to speech