Хоразм вилоятининг Шовот туманида 2024 йилда 8 минг 600 гектар майдонда ғўза парвариши ўтказилиб, ушбу майдонларда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиштириб олиш учун зарур бўлган транспорт трактори ва трактор тиркамаларини хатловдан ўтказиш ишлари якунига етказилди.
Туманда бу йилги пахта мавсумида қатнашадиган жами 124 дона транспорт тракторлари ва 260 та трактор тиркамалари мавжуд бўлиб, ушбу техникаларни мавсумга тайёргарлиги белгиланган талаблар асосида ўрганилмоқда.
Инспекцияга берилган ваколатлар доирасида туманда мавжуд қишлоқ хўжалик техникалари кўздан кечирилганда, мавжуд транспорт тракторларнинг 96 таси (ёки 77 фоизи), трактор тиркамаларининг 180 таси (ёки 70 фоизи) мавсумда қатнашиш учун шай ҳолатга келтирилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, “Textile Finance Khorezm” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан Шовот туманидаги 1680 гектар, Янгибозор туманидаги 680 гектар майдонлардаги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан қисқа фурсатларда йиғиб териб олиш мақсадида 5 та янги замонавий русумдаги пахта териш машиналари келтирилган бўлиб, ушбу техникалар бу йилги мавсум учун кўздан кечирилиб, барча турдаги сервис хизматлари бажарилди. Шунингдек, замонавий пахта териш машиналари учун мавсум давомида зарур бўладиган бирламчи эҳтиёт қисмлар ва мойлаш материаллари захираларини яратиш мақсадида Инспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан кластер корхонасига тегишли кўрсатмалар бериб борилмоқда.
"Ўзагроинспекция" томонидан қишлоқ хўжалик техникаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ажратилган комплект кўчма диагностик асбоб-анжомлар ёрдамида вилоят техника назорати мутахассислари томонидан жойларга чиққан холда таъмирдан чиқарилган техникаларни техник кўрикдан ўтказиш ишларида амалий ёрдам кўрсатилиб, пахта териш мавсумида қатнашадиган техникалар соз ҳолатга келтирилмоқда.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан Ўзагроинспекцияга берилган ваколатлардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик техникаларини пахта йиғим терим мавсумига тайёрлаш бўйича кунлик назорат тадбирлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб борилмоқда.
"Ўзагроинспекция"нинг Шовот туман бўлими