Ру Ўз O`z En

Кластер корхоналари томонидан ғўза навлари кесимида 2022 йил ҳосили уруғлик чигит тайёрланиши Инспекция назоратида

28 Февраль 2022 1822

Сўнги йилларда пахтачилик соҳасига кластер тизимининг жорий қилиниши натижасида қисқа фурсатларда маҳсулот етиштиришда ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги ПҚ-106-сонли қарорининг қабул қилиниши билан ушбу соҳага масъул мутасаддилар олдига бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда қонунчилик билан Инспекцияга берилган ваколатлардан келиб чиқиб, кластер корхоналари томонидан юқори сифатли уруғликларни тозалаш-саралаш, туксизлантириш ва дорилаш ишларининг бориши ғўза навлари кесимида таҳлил қилиб борилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жорий йил ҳосили учун чигит экиш режалаштирилган 1 млн 33 минг гектар майдонга талаб этиладиган уруғлик чигит миқдори 50,2 минг тоннани ташкил қилиб, шундан 21,8 минг тоннаси туксизлантирилган ва 28,4 минг тоннаси тукли уруғлик чигитларни ташкил қилади.

Ўзагроинспекция” томонидан олиб борилаётган тизимли назорат тадбирлари натижасида бугунги кун ҳолатига тозалаш-саралаш ишлари 65,8 минг тонна ёки 102 фоизга, туксизлантириш ишлари 21,6 минг тонна ёки 99 фоизга дорилаш ишлари 48,8 минг тонна ёки 97 фоизга бажарилишига эришилди.

Бугунги кунгача тайёрланган уруғлик чигитнинг 21,6 минг тоннаси туксиз, 27,2 минг тоннаси тукли уруғлик чигитни ташкил қилади.

Хусусан, Республикамизда 2022 йил ҳосили учун бугунги кун ҳолатига тайёрланган уруғлик чигитнинг 1 минг 775 тоннаси элита, 20 минг 547 тоннаси R-1 авлодга мансуб, 24 минг 235 тоннаси R-2 авлодга мансуб, 767 тонна R-3 авлодга мансуб уруғлик чигитларни ташкил қилади.

Бугунги кунда 50 дан ортиқ районлашган, истиқболли ва янги ғўза навлари уруғлик чигити тайёрланган бўлиб, шундан 19 та эртапишар, 4 та ўртапишар, 20 дан ортиқ истиқболли ва 10 дан ортиқ янги ғўза навларининг уруғлик чигити тайёрланиб, мувофиқлик сертификати берилиши таъминланмоқда.

Жорий йилда асосий пахта майдонларига экиб келинаётган Бухоро-102 навли уруғлик чигитдан 6995 тонна, Султон навидан 8215 тонна, Бухоро-6 навидан 3142 тонна, Бухоро-8 навидан 2623 тонна, Бухоро-10 навидан 1901 тонна, Наманган-77 навидан 2347 тонна,Андижон35 навидан 2773 тонна, Хоразм-127 навидан 3530 тонна, Хоразм-150 1865 тонна уруғлик чигит тайёрланди.

Эндиликда, тайёрланган уруғлик чигитларга Инспекция қошидаги Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази давлат унитар корхонаси томонидан мувофиқлик сертификати берилиши давом этмоқда.

Н.Исмаилов, Инспекциянинг Уруғлик пахта хомашёси чигити етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи

 

Text to speech