Қонун ҳужжатларида коррупция тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир».
Халқ тилида соддагина қилиб - порахўрлик, кенг маънода коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан, уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши курашиш чораларини билишимиз лозим бўлади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят бошқармасида юртимизда ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида “ZOOM” платформаси орқали “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғи Н.Каримов айнан шу йўналишда Инспекцияда қабул қилинган буйруқлар мазмун-моҳияти, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йил 18 октябрдаги 01-07/6859-сонли хати ижросини таъминлаш, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари - Фойдаланиш бўйича халқаро талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарт талаблари ва тавсияларига мувофиқ “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этишнинг устувор вазифаларни бажарилиши юзасидан батафсил маълумот берди.
Шунингдек, бошқарманинг кадрлар масаласи бўйича бош инспектори А.Тожибоев бошқарма ва туман бўлимларига янги ходимларни ишга қабул қилишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар, коррупциянинг келиб чиқиш омиллари, бошқарма таркибий тармоқ ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан коррупция ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берди. Йиғилишда барча ходимларга манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, коррупцияга йўл қўймаслик чораларини кўриши, ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиш шартлиги, давлат хизматчилари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари лозимлиги таъкидланди.
“Ўзагроинспекция”нинг Наманган вилоят бошқармаси Ахборот хизмати